Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Ноября 2014 в 20:10, лекция

Краткое описание

Бугунги кунда айрим мамлакатларда инқирозга қарши чораларнинг сусайтирилганлиги, кўпгина банклар ўзининг контрагентлари олдидаги молиявий ва қарз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашда молиявий аҳоли заиф бўлганлиги сабабли кўпинча уларда ноликвидлилик юзага келмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сонли қарорида мамлакат банк тизимининг ликвидлилигини таъминлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш хусусидаги илмий-назарий қарашлар эволюциясини ўрганиш ва таҳлил қилиш заруриятини тақозо этади. Маълумки, банк ишида ликвидлилик бўйича илмий-назарий фикрларнинг ривожланиши банк тизимининг шаклланиши билан бирга пайдо бўлган.

Вложенные файлы: 1 файл

Бугунги кунда айрим мамлакатларда инқирозга қарши чораларнинг сусайтирилганлиги.docx

— 25.03 Кб (Скачать файл)

Америкалик иқтисодчи олим П.С.Роуз ўзининг монографиясида “жамиятнинг ўзи жамғарма сертификатлари билан муддатли депозитлари ўртасидаги миқдорий муносабатларни ўзлари аниқлаб берган, улар пул маблағларни сақлаб туришини тақозо этиши лозим». Молиявий активларга асосан банк омонатчилардан олинган маблағларни муддатлар бўйича тақсимлаши лозим. 60-йилларда ссудага бўлган эҳтиёжларни таъминлаш учун молиялаш манбалари қисқартирилди. Корпорацияларнинг ссудага бўлган эҳтиёжлари молиялаш манбаларига нисбатан талаб ошди. Банк фаолиятида диспорция ўз аксини намоён этди. Молиялашнинг альтернатив манбаларини излаб топиш, банклар ўзларининг мажбуриятларига ўз вақтида тўлиқ жавоб бериши унинг қобилиятини бошқаришга зарурият туғилди.

П.Роуз банкнинг ликвидлилигини “у келишилган нархда жамғарилган маблағлари манбаига эга бўлса ва айнан шу пайтнинг ўзида маблағларга зарурият туғилса, банк ликвидли ҳисобланади» деб изоҳлаган. У банкнинг ликвидлилигини айнан юқори савияда таърифлаган. Таърифда банкнинг ликвидлилиги зарур миқдордаги маблағларнинг жойлашиши, банк активларини сотиш орқали маблағларни тезда ундириш мумкинлиги акс эттирилган. У маблағларини бозордан тўғридан-тўғри банкка жалб қилиш йўлини эътироф этган. Банкнинг активлари етишмаган ҳолатларда “банк ликвидлиги”нинг таркибий элементлари хизмат кўрсатишини талқин қилган. Банк ликвидлигининг таркибига кирадиган қуйидаги элементларнинг хусусиятларни кўрсатиб берган: активларнинг сифати юқори ликвидли бўлиш учун улар тезда сотилиши лозим; банк балансининг тўловга қобилиятлиги ёки ликвидлиги кредиторлар олдидаги шартсиз мажбуриятларини бажариши лозим; актив операцияларининг имкониятини шундай яратиш лозимки, келажакда банк ўзининг фаолиятини кенгайтириши ва даромад олиши зарур; активларни сотиш учун бозордан қўшимча пул маблағларини жалб қилиш имкониятини шакллантириш лозим.

Л.В.Калтирин “ликвидлик”ни бозордаги муайян сегментлар фаолиятининг хусусиятларига берилган тасниф сифатида изоҳлаган. У фонд бозорининг ликвидлиги, халқаро ликвидлик, давлат кафиллигининг ликвидлиги тўғрисида тушунчаларни эътироф этади. Муаллиф ликвидлик деганда банкнинг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар, кассадаги миллий ва хорижий валютадаги пул маблағлари ташкил этишини кўрсатиб берган. Бу маблағлардан ҳар қандай пайтда ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланишлари мумкин.

Ю.Козырь ва Г.Н.Пановалар ликвидликни товар-пул муомаласида объектга бўлган муносабат сифатида эътироф этган. Алмашув қийматига эга бўлган активларни объект сифатида тасаввур қилиш мумкин. Улар ликвидликни пул маблағига тез айладиган активнинг қобилияти, деб изоҳлайди. Ликвидлик субъектлар учун ҳам пул шаклида қўлланилади. Пул оқимлари субъектлар ўртасидаги муносабатларда юзага келади. Улар хўжалик юритувчи субъектларнинг ликвидлигини ўзининг мажбуриятлари билан жавоб бериш қобилияти, деб тушунтирган. Бундаги асосий кўрсаткич корхона балансининг ликвидлиги ҳисобланади ва у баланс кўрсаткичларининг нисбатига асосланади. Баланснинг ликвидлиги объектнинг ликвидлиги ва унинг таркиби билан ўзаро боғлиқ.

1993 йили Россия Молия Академиясида  тадқиқотчи Воробьева Е.А. ўзининг  “Бозор муносабатларининг ривожланиши  шароитида тижорат банкларининг  ликвидлиги» номли фан номзодлиги  илмий ишида “ликвидлик”ка мукаммал  хулоса берган, дейиш мумкин: “Ликвидлик  – бу банкнинг пул маблағлари  билан таъминланиш имконияти, активларга  жойлаштирилган маблағларни қайтариб  бериш қабилияти, тўлов қобилиятининг  прогнозидир ...молиявий аҳвол прогнози  муайян муддатга мўлжалланган  тўлов қобилиятини баҳолаш билан  чамаланади”. У ликвидликни келажакда  банкнинг доимий тўлов қобилияти  сифатида изоҳлаган.

Молия-кредит энциклопедияси луғатида ликвидликни “банк ўзининг мажбуриятини пул шаклида тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш қобилияти” деб таъриф келтирилган. Ликвидликка доир бу таъриф тижорат корхонаси сифатида фақат тижорат банкларининг фаолиятига хос ифодаланади.

Россия Федерацияси Марказий банкининг 110-И-сонли йўриқномасида “ликвидлик – бу банк ўзининг пул ва бошқа мажбуриятларини ўз вақтида  ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш қобилияти” деб изоҳланган. Бундай изоҳлаш банкнинг имкониятига эмас, балки унинг қобилиятига асосланганлигини билдиради. Унда банк мажбуриятлари ликвидлик билан бирлашмаслиги, мажбуриятларнинг бажарилиш параметрлари бўйича эса чеклов йўқлиги эътироф этилган. Мажбуриятлардаги биронта параметрнинг бажарилмай қолиши, умумий мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилмай қолишига олиб келади. Банк  мажбуриятларининг бажарилиш қобилияти банкнинг ликвидлиги ҳисобланади. Банк бир вақтнинг ўзида тўловга қобилиятсиз бўлиб қолиши мумкин.

О.И.Лаврушин “банк ликвидлигини омонатчилар, кредиторлар ва бошқа мижозлар олдидаги ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида ва йўқотишларсиз бажаришдаги банкнинг қобилияти сифатида эътироф этган. У банк мажбуриятларининг таркибига реал ва шартли мажбуриятларни киритади. Муаллиф реал мажбурият банк балансининг пассивида акс эттирилишини, унда депозитлар, барча турдаги омонатлар, банклараро кредитлар ва кредиторларнинг маблағлари сақланишини, шартли мажбуриятга балансдан ташқари пассив операциялар (банк томонидан берилган кафолат ва кафилликлар) ва балансдан ташқари актив операциялар (фойдаланилмаган кредит линиялари, чақирилган аккредитивлар) киритилишини” изоҳлаган. Бу изоҳлар батафсил берилган. О.И.Лаврушин Россиядаги кредит муассасаларининг ўзига хос хусусиятини ва банкнинг имкониятидан ҳисобга олган ҳолда изоҳлаган.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан Ё.Абдуллаев, Т.Қоралиев, Ш.Абдуллаева, Ш.Тош-муродовлар “банк ликвидлигини ўз активларини нақд пул сифатида ишлатиш ёки уларнинг номинал қийматини сақлаб қолган ҳолда пул маблағларига тезда айлантириш йўли билан мавжуд молиявий мажбуриятларни қоплай олиш қобилиятидир” деб таърифлаганлар.

Юқорида амалга оширилган таҳлиллар натижаларига асосланган ҳолда, “Ликвидлик – бу банкнинг ўз активларини нақд пул сифатида ишлатиши ёки контрагентлар олдида ўзининг молиявий маблағлари ва қарз мажбуриятларини минимал йўқотишлар билан ўз вақтида  ва тўлиқ бажарилишин таъминлаш қобилияти” дейиш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банклари ликвидлигини таъминлаш хусусиятдаги назария-ларнинг қоидаларини таҳлил қилиш натижасида шакллантирилган илмий хулосалардан банк тизимида ликвидликни таъминлашнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.

 


Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари