Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Ноября 2014 в 20:10, лекция

Краткое описание

Бугунги кунда айрим мамлакатларда инқирозга қарши чораларнинг сусайтирилганлиги, кўпгина банклар ўзининг контрагентлари олдидаги молиявий ва қарз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашда молиявий аҳоли заиф бўлганлиги сабабли кўпинча уларда ноликвидлилик юзага келмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сонли қарорида мамлакат банк тизимининг ликвидлилигини таъминлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш хусусидаги илмий-назарий қарашлар эволюциясини ўрганиш ва таҳлил қилиш заруриятини тақозо этади. Маълумки, банк ишида ликвидлилик бўйича илмий-назарий фикрларнинг ривожланиши банк тизимининг шаклланиши билан бирга пайдо бўлган.

Вложенные файлы: 1 файл

Бугунги кунда айрим мамлакатларда инқирозга қарши чораларнинг сусайтирилганлиги.docx

— 25.03 Кб (Скачать файл)

Бугунги кунда айрим мамлакатларда инқирозга қарши чораларнинг сусайтирилганлиги, кўпгина банклар ўзининг контрагентлари олдидаги молиявий ва қарз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашда молиявий аҳоли заиф бўлганлиги сабабли кўпинча уларда ноликвидлилик юзага келмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сонли қарорида мамлакат банк тизимининг ликвидлилигини таъминлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш хусусидаги илмий-назарий қарашлар эволюциясини ўрганиш ва таҳлил қилиш заруриятини тақозо этади. Маълумки, банк ишида ликвидлилик бўйича илмий-назарий фикрларнинг ривожланиши банк тизимининг шаклланиши билан бирга пайдо бўлган. Банкка нисбатан ишонч ва воситачилик масалалари эса ҳар доим ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бир неча юз йиллар аввал кишилар ўзининг олтинини “қарз  тилхати”га алмаштирган. Улар ўзларининг олтинининг ҳисоб-китобини олиши учун уларни саноқдан ўтказиш мажбур бўлган. Агар “қарз тилхати”нинг эгаси ўзининг олтинини сақлайдиган жойдан олишни хоҳласа, сақлайдиган жойнинг аҳволи қандай ҳолатда бўлмасин, ўзининг олтинини нақд шаклда олишни лозим кўрган.

Жаҳон банк амалиётида тижорат банкларининг ликвидлилигини илмий-назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш XIX асрнинг бошларига келиб куртак ёзган. “Ликвидлилик” тушунчаси банкнинг бизнеси соҳасида тез-тез қўлланилган. “Банк ликвидлилиги” ўзида банк активларининг нақд пул маблағларига айланиши ва оқиб ўтиш қобилиятини акс эттиради.

XX асрнинг 30-йилларида америкалик  иқтисодчи олим Дж.М.Кейнс “банк  ликвидлилиги”ни банк иши назарияси  ва амалиётида кенг кўламда  оммалаштирган. У бозор иқтисодиётини  тартибга солишда таъминот микроиқтисодий  назариясининг асосчиси ҳисобланади. Кейнс ўзининг “Бандлик, фоиз  ва пулнинг умумий назарияси”  номли илмий мақоласида “ликвидликнинг  афзаллигини психологик жиҳатдан  ишга алоқадор бўлган мавзулар”га  ёндошган ҳолда таҳлил қилган. У хўжалик юритувчи субъектлар  нақд пуллар шаклида олинадиган  даромаднинг муайян бир қисмини  сақлашни маъқул, деб топган. Кейнс  “нақд пуллар” сифатида қўлдаги  олтин тангалар ва банкнотларни, нақд пул кўринишдаги ҳар қандай  кўринишдаги маблағларни, хусусан, ғазна векселларини, банк ҳисобвара-ғидаги  қолдиқ маблағларни хўжалик тизимидаги  қонуний тўлов воситаси деб  қабул қилган. Кейнс нақд пулларни  сақлашга сабаб бўлган ликвидлик  учун жорий фаолиятни бетўхтов  амалга ошириш ва келгусида  даромад олиш лозимлигини, ликвидликнинг  асосий шарти – нақд пуллар  билан кишиларнинг бўш қўлларини  таъминлаш кераклигини, улар “мутлақо  ликвидли” эканлигини, пулнинг функцияларини  бажариши, мажбуриятлар бўйича тўлов  воситаси бўлиши мумкинлигини, “нақд  пулларни сақлаб туриш кишиларга  ҳавас уйғотади, у билан эҳтиёткорона  муносабатда бўлишни” эътироф этади.  Ликвидлик тушунчасига бундай ёндошув банкнинг турли хил қўйилмаларга, кредитор олдидаги мажбуриятларни бажариши учун нақд пуллар муомаласига имконият яратиш ва унга тезда эга бўлиш шартини белгилаб беради. Ҳар доим банк амалиётида тижорат банкларининг ликвидлигини сақлаш учун  кассага нақд пуллар, инкассодаги чеклар, вакиллик ҳисобварақларига маблағлар қабул қилинган. Омонатчилар банклардан ўзининг омонатларни олиб қўйиш ҳолатлари юзага келганда улардан манба сифатида фойдаланиши маълум. Улар тижорат банклари ликвидлигининг бош манбаи ҳисобланади. Банкнинг бошқа барча активлари (мижозларнинг ссудалари, қимматли қоғозларга қўйилган қўйилмалар, иштирокчининг ҳуқуқи ва бошқа турдаги активлар) ликвидли ҳисобланиши мумкин, аммо улар минимал йўқотишлар билан ўзининг қийматини тезда нақд пулларга алмаштиришлари ҳам мумкин. Кейнс назариясининг тижорат банкининг ликвидлигига таъсири баланснинг актив ҳисобварағларидаги қарз мажбуриятларини ўз вақтида таъминлаш қобилияти сифатида ликвидликка якуний таклиф беради, деб хулоса беришимиз мумкин. Қарз мажбуриятларига депозитларнинг муддатида эгаларига қайтарилиши лозим бўлган банк мажбуриятлари билан бирга, ҳисобварақлардаги мажбуриятлар ва мижозларнинг белгиланган операциялари бўйича тўловлар ҳам киради.

Дж. Синки ўзининг илмий ишларида “банк ликвидли бўлиши учун депозит эгалари маблағларни ўзларининг ҳисобварағидан олиб қўйилишига ва кредитларга бўлган эҳтиёжни доимо таъминлашга тайёр бўлиб туриши лозим. ...Банк ҳар қандай пайтда шартномавий мажбуриятларни келишилган нархда таъминлаш имкониятига эга бўлиши лозим” деб эътироф этади.

В.Л.Дмитриев-Мамонов ва З.П.Евлизинлар “банк ўзининг пул маблағларини эркин идора қилиш имконияти орқали уларни доимо сақлаб туриши, дастлабки сарфланган капиталларни қайтаришга доимо имконият яратиши ва маблағларни қайсидир қўшимча операцияларни амалга ошириш ёрдамида узлуксиз жалб қилиб тургандагина банкнинг ликвидлиги таъминланади” деб ҳисоблайди. Улар банк ликвидлилигини банк ишининг қуйидаги иккита тамойили: актив ва пассив айланмаларининг бир-бирига мувофиқ бўлиш лозимлиги ва рискларнинг қулай тақсимланиши орқали таъминланишини талқин этади.

Ж.Матук “банкни ликвидлигини белгиланган муддатга ва ҳажмга мувофиқ ўзининг қарз мажбуриятларини бажариш қобилияти” деб таърифлаган. Бу таъриф ғоянинг асосига мос келади, аммо ликвидлик тушунчасига муайян чегара қўйилган. Ж.Матук қарз, муддат ва ҳажм каби учта параметрнинг бажарилиш мажбуриятини талқин қилиш билан чегараланган. Мажбурият нафақат қарз бўлиши мумкин, балки у актив (ссудани бериш графиги) ва балансдан ташқари (аккредитив бўйича тўлов муддати, кафолат ёки кафиллик) ҳолатлари бўлиши мумкин. Мажбурият таркибида нафақат муддат ва ҳажм, балки жой ва қандайдир қўшимча шакллар ҳам иштирок этиши мумкин. Банк таъминловчи шундай моделки, бир вақтнинг ўзида мажбуриятларни таъминлаш пайтида ноликвид бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Банк ликвидлилигини таниқли иқтисодчи олим Э. Рид “Банкнинг нақд пуллари, ликвидли активлари, молиявий ва қарз мажбуриятларини ўз вақтида қоплаш учун маблағлар манбаларидан фойдаланиш имконияти етарли бўлганда банк ликвидли хисобланади. Банк амалиётида ҳар қандай кўзда тутилмаган эҳтиёжларни таъминлаши учун ликвидли етарли даражада бўлиши лозим» деб батафсил талқин қилган. Р.Коттер ва Л.Харрислар “Ликвидликни – “запас” ёки “оқим” сифатида тушуниши мумкинлигини ... қачонки, ликвидлик - оқим сифатида қаралганда ликвидли активларга камроқ эътибор берилади,  ликвидлик эса кўпроқ ҳисобга олинади, аммо хўжалик юритувчи субъектнинг қобилияти амалиётлар (операцион) фаолиятига оқиб келадиган пул маблағлари ҳисобига таъминланади” деб эътироф этади. Ликвидлилик иккита асосий усул, яъни “запас” (баланс ҳисобварақлар) ҳамда “оқим” (ликвидли активларнинг кирими ва чиқимининг прогнозини ҳисобга олган ҳолда) нуқтаи назаридан аниқланиши мумкин. Бу усуллар ликвидликнинг статитик ва динамик кўринишини аниқлаб беради.

Тимоти У.Кох “ликвидлик – бу банкнинг Федерал захира тизимига ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағига келишилган нархдаги нақл пулларни сотиб олиш қобилияти” деб таъриф беради. Бу таърифда банкнинг имкониятини эмас, балки унинг зарурий маблағларни жалб қилиш қобилияти ҳисобга олинади, аммо бунда зарурий маблағларнинг ҳажми акс эттирилмаган. Тимоти банк томонидан талаб этилиши мумкин бўлган ўзлаштириладиган маблағлар миқдорини таърифламаган. Унинг таърифида мажбуриятлар бўйича тўловлар кўрсатилмаган, аммо банкнинг қобилияти банк кассасига нақд пулларни жалб қилиш эмас, балки мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилиш учун нақд пулларга эга бўлиш лозимлиги намоён эттирилган. Тимотининг ликвидлик тўғрисидаги назарияси айнан ривожланган мамлакатларга мос келади. Бу назария ликвидли маблағларнинг захирага эга бўлишини мўлжалламайди, балки ликвидликни мустаҳкамлаш учун фақат кафолатланган кириш йўли лозимлигини тақазо этади. Ўзбекистон шароитида ликвидликка берилган бундай таъриф хавфли, чунки ликвидлик давлатнинг маблағлари манбаига қаратилиши учун кафолатланган кириш йўлини талаб этади, бу эса, бизнинг мамлакатда мавжуд эмас. Ўзбекистонга хос бўлган энг яхши хусусиятлардан бири, ликвидли активлар захираси назариясидан келиб чиққан ҳолда ликвидликка берилган таъриф ижобий, чунки захиралар ҳажмига нисбатан маблағлардан фойдаланиш (қисқа муддатли мажбуриятлар) учун ёндошилган талаблар банкнинг ликвидлик даражаси ёрдамида ўлчаниши мумкин.

Немис иқтисодчиси проф.Людвиг Мюльхаупт ликвидликка икки хил ҳолат бўйича ёндошган. Биринчи ҳолатда, ликвидлик хўжалик юритувчи субъектнинг активлари ва мулкларининг нақд пул маблағларига айланиш имконияти ҳамда у банк активларининг нақд пулга айланиш қобилияти, деб ҳисоблайди. Бунда асосий шартлардан бири, уларнинг пул маблағлари айланиш жараёнида зарар кўрмаслиги лозим. Фикримизча, бу таъриф жиддий ифодаланган, айнан банкнинг ликвидликка риоя қилиши учун батафсил урғу берилган, аммо зарарли, деб тахмин қилинмаган. Активлар банк мажбуриятларини таъминлашлари, пулларнинг қадрсизланишга дуч келмасликлари ва нақд пулларни айирбошлашда ўзининг номинал қийматини йўқотмаслиги учун ишлатилади. Иккинчи ҳолатда, банк ликвидлигига иқтисодий муносабатлар объекти сифатида қаралади, айнан: банкнинг қобилияти ўзининг мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини кафолатлайди (бунда ҳар қандай тўловни амалга ошириш мумкин). Бу эса, актив ва пассив операцияларнинг муддатига мувофиқлиги билан изоҳланади.

Француз иқтисодчиси П.Диетерлен “банкнинг ликвидлигини барча жорий талабларга ва мажбуриятларга зид келадиган, ҳозирги пайтда ва келгусида зарур бўладиган нақд пулларга муайян муддатда эҳтиёж туғилади ва ўз навбатида, доимий ёки тасодифий характерга эга бўлади” деб таърифлаган. Лондон университети проффесори Р.Сайерс “ликвидлик – бу банкларнинг омонатчилар маблағларини уларнинг расмий талабларига кўра қайтариб бериш пайтидаги қобилияти” деб ҳисоблайди.

Е.В. Неволина “ликвидликни айирбошлаш қийматининг ўз вақтида ва бир-бирига ўхшаш (адекват) шаклда реализация қилинадиган иқтисодий муносабатларнинг объекти сифатидаги иқтисодий категория” деб изоҳлаган. Иқтисодий муносабатлар объектида товарларни таҳлил қилиш орқали пул билан ликвидлик ўртасидаги ўзаро алоқадорлик кузатилади. Товар-пул муносабатларини айирбошлаш асосида доиравий шаклдаги Т-П-Т узлуксизлик намоён бўлади. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, ликвидлик иқтисодий категория сифатида изоҳланади, у қийматнинг ўз вақтида амалга оширилишида ҳар доим юзага келади, “банк ликвидлиги”нинг моҳиятида эса “қийматнинг ўз вақтида реализация қилиш жараёнидаги имконияти” акс этади.

Пул маблағлари банклар учун айланма капитал бўлиб, у товарнинг қандайдир даражадаги ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Агар ишлаб чиқариш корхоналари ўзининг фаолиятида товар шаклида капиталнинг айланишига асосланса ва уларнинг ликвидлик даражаси корхоналарнинг ликвидли товарлари билан боғлиқ бўлса, у ҳолда банк пул бозорида фаол иштирокчи сифатида пул шаклидаги капиталнинг айланишини амалга оширади, у биринчи навбатда, қарз мажбуриятлари (кредитор ва қарздор сифатида) билан иш олиб боради. Бир вақтнинг ўзида банк фойда олиш мақсадида ўзининг фаолиятини амалга оширувчи мустақил молия институт бўлиб, у харажатларни тўлиқ қоплаши учун даромад олиш мақсадида мижозларга банк хизматлари кўрсатиб келади.

Ҳар қандай тижорат банки камида бир-бирига зид бўлган иккита ликвидлик муаммосига дуч келади: биринчи муаммо, пул бозорида ўзаро бир-бири билан тўловларни амалга оширадиган бозор иштирокчиси; иккинчи муаммо, банк ўзининг фаолиятида фойда олувчи ёки зарар кўрувчи молия-кредит соҳасининг мустақил субъекти сифатида ўзининг хусусий  товарларининг ликвидлигига дуч келади, бунда тижорат банкларининг ликвидлиги, бир томондан, мижозларнинг ҳисобварағидаги нақд ва нақдсиз шаклдаги пул айланмаси билан таъминланиши, муддатлар бўйича мажбуриятларнинг тугатилиши бўйича актив ва пассив операцияларнинг мувофиқлигини мустаҳкамлаш, иккинчи томондан фойдалиликнинг барқарор минимумини таъминлашдан иборат бўлади. Демак, тижорат банкининг ликвидлиги – бу банк ўзининг мажбуриятларини бажариш  қобилиятидир, бунинг учун банк нақд ва нақдсиз шаклдаги пул маблағларининг етарли миқдорига эга бўлишини тақозо этади.

Белолипецкий В.Г. ликвидликни пул, вақт ва риск тушунчалари билан ўзаро боғлиқ деб ҳисоблайди. Асосий ёндошув сифатида алмашув қийматига эга бўлган активнинг қобилиятини ликвидли товарнинг пулга айланишида кўриш мумкин. Ликвидлик билан пул категорияси ҳам чамбарчас боғлиқ. Товар ликвидли бўлганлиги учун ҳам у кимгадир зарур ва бунда товар истеъмол қийматга эга бўлади. Ликвидлик вақт омили билан ўзаро боғлиқ. Пул муомаласи қонунида Т-П-Т муомала воситаси сифатида пулнинг моҳиятини акс эттирилади. Товар пулга айирбошланган пайтда вақтинчалик ликвидлик акс этади. Товарнинг ликвидлиги товарни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат ва муомала воситаси пулнинг функциясини бажарувчи кредит воситасининг етарлилиги билан боғлиқ. Активларнинг пулга айланишида муддат қанчалик кам ва уларга нисбатан зарурият туғилса, ликвидлик шунчалик юқори бўлади. Ликвидлик билан “пул оқими” ўртасидаги муносабат ниҳоятда муҳим. Пул оқими деганда, пул маблағларининг бир иқтисодий субъектдан бошқа иқтисодий субъектга оқиб ўтиш жараёнидаги ҳаракат тушунилади. Пул оқими: товар қийматига қарши ҳаракат ва молиявий мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича пул оқимларига бўлинади. Биринчи тоифали пул оқими Т-П-Т деб номланади. Бунда вақт омили намоён бўлади. Товар айирбошлаш жараёнида пул олишга кам вақт сарфланганда товар юқори ликвидли бўлади. Иккинчи тоифали пул оқими П-П деб номланади. Бунда пулнинг тўлов воситаси функциясида кредит олиш ва уни қайтариш, муддати узайтирилган товар тўловлари пул орқали амалга оширилиши акс эттирилади. Ликвидлик риск тушунчаси билан ҳам ўзаро боғлиқ. Рискнинг ўсиши ликвидлик даражасини пасайтиради. Товар ёки активларнинг етарлилиги ижтимоий қийматнинг пасайишини асослаб беради, уларнинг пулга айланиши учун муддат кўпроқ талаб этилади. Ликвидли активларнинг миқдори юқори бўлса, мажбуриятларнинг миқдори ҳам юқори бўлади, у бошқа субъектлар учун ликвидли актив ҳисобланади. Субъектнинг риск даражаси ўсганда ликвидлик даражаси пасаяди. “Ликвидлик” пул оқими, вақт омили ва рискнинг алоқадорлигидан келиб чиқади.

Э.Василишен, О.М.Маркова ва Л.С.Сахаровалар “тижорат банкининг ликвидлилигини банк активларининг нақд пул маблағларига тезда айланиши сифатида фойдаланиш имконияти ва ўзининг ўзгармас қийматини сақлайдиган активларнинг қобилияти” сифатида қарайди.

Хорижий адабиётларда банк ликвидлиги ҳар хил изоҳланишига қарамай ҳаммаси ҳам бир томонлама таърифланган. Бунда “банк ликвидлиги” нақд пулларнинг мавжудлиги билан кредитор олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш имконияти деб қаралган.

А.Н.Трифонов томонидан ликвидликка юқорида таъкидланган таърифга хос хулоса берилган, яъни “банк ликвидлиги таркибига банкнинг нафақат қарз мажбуриятларини бажариш қобилияти, балки мижозларнинг молиявий барқарор бўлган пул маблағларини таъминлаш мажбурияти ҳам киради”. Банк ликвидли бўлиши учун кредитор томонидан ўз вақтида мажбурият-ларини таъминлаши ва даромад олиш мақсадида актив операцияларни ўз вақтида юритиши ҳамда банк маблағларни ушлаб туриши учун пул маблағларини идора қилиб туриши лозим бўлади. Муддат бўйича активлар ва пассивларнинг мувофиқлиги муайян санага фақат банкнинг ликвидлилигини бир томонлама ифодалайди. Бу ёндошув орқали банк балансининг ликвидлилигини баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Баланснинг ликвидлиги деганда, муайян санага банк ўзининг активлари орқали мажбуриятларнинг тўлиқ қопланишини таъминлашнинг акс эттирилиши тушунилади. У хусусий маблағлар ва активларнинг кўлами, мажбуриятларнинг муайян таркиби ва пассивларнинг муддати билан активларнинг қопланиш муддатининг бир-бирига мувофиқлиги билан характерланади. Банкнинг фаолияти қўйилмалар ва мажбуриятларнинг таркиби ҳамда кўлами билан ифодаланади. Активларнинг ҳаракати, қўйилмалар ва уларнинг сарф қилиниши, қарз мажбуриятларининг оқими банк ликвидлигини аниқлаб беради.

В.И.Колесников, Л.П.Кроливецкаялар “тижорат банкининг ликвидлиги – банкнинг барча контрагентлари олдидаги ўзининг молиявий ва қарз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш имконияти” деб тарифлайдилар.

М.М.Ямпольский банкнинг ликвидлигини “тижорат банкининг фаолиятидаги асосий шарти ликвидликка риоя қилиш, унга жалб қилинган маблағ эгаларининг эҳтиёжини таъминлаш имконияти ва ўз вақтида мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилишидир” деб изоҳлайди. У томонидан берилган таъриф етарли даражада изоҳлаб берилмаган. Банк ликвидилигига берилган таъриф фақат пассив бўйича ва жалб қилинган маблағ эгаларининг олдидаги мажбуриятлар билан чегараланади. Аммо банкда мажбуриятлардан ташқари актив операциялар, балансдан ташқари мажбуриятлар ҳам мавжуд. Банкдаги мажбуриятлар ҳар қандай корхонада ҳам учрайди. Банкда депозитлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинади, аммо қимматли қоғозларни сотиб олиш муддати бўйича риоя қилмаслик, айирбошлаш шохобчасининг айланмасига паст меъёрлар белгилаш, кредит шартномаси бўйича ссудаларни бериш графигининг бузилиши, ходимларнинг иш ҳақини ёки ўзига тегишли солиқларни ўтказишни ушлаб туришга йўл қўйилади. Бундай ҳолатларда банкни ликвидли, деб ҳисоблаш тўғри эмас. Ликвидлик банкнинг барча мажбуриятларни бажариш қобилияти, деб таърифланади. Фақат у “банк ликвидлиги” тушунчасининг “баланс ликвидлиги” тушунчасидан фарқини етарлича талқин қилиб берган, холос.

Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари