Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросида касса ижросини тартиби

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 10 Марта 2013 в 00:42, реферат

Краткое описание

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини сақлаб қолиши ҳурматли президентимиз И.А. Каримов томонидан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бош принципларидан бири сифатида белгилаб берилган. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини ўйнаши, ўтиш даври қийинчиликларидан аҳолини кам таъминланган қатламлари учун ижтимоий ҳимоя тизимларини шакллантириш учун зарурий марказлаштирилган пул фондларига эҳтиёж сезади.

Содержание

Кириш.
Давлат бюджетининг ижроси ҳақида.
Давлат бюджети харажатларининг вазифа
жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи
Ғазначилик жорий этилгунга қадар, хара-
жатларнинг амалга ошириш асослари
Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси
ҳақида.
Ғазначилик тизими мақсади ва асосий вазифалари
Давлат бюджети Ғазначилик тизими касса ижроси.
Хулоса ва таклиф.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Вложенные файлы: 1 файл

Газна ижроси Реферат.doc

— 123.00 Кб (Скачать файл)

Тўлов топшириқномаси ижросидан  кейин хизмат кўрсатувчи банк тўлов топшириқномаларининг ҳамма нусхаларига ва Реестрнинг тегишли сатрларида ижро этилган тўлов топшириқномалари қаршисига тўлов тўғрисида штамп қўяди.

Тўловдан сўнг:

а) хизмат кўрсатувчи банкка тўлов топшириқномаларининг тўрт нусхаси  тақдим этилган тақдирда:

  • биринчи нусхаси Реестр билан бирга банкнинг кун ҳужжатларига тикилади;
  • иккинчи нусхаси етказиб берувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади;
  • учинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади;
  • тўртинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасида қолади.

Бюджетдан маблағ олувчининг банк ҳисобрақамидан банк кўчирмаси, шунингдек  тўлов топшириқномасининг учинчи ва тўртинчи нусхалари олинганидан  кейин газначилик булинмаси бюджетдан маблағ олувчига унга тўлов топшириқномасининг учинчи нусхасини илова қилган ҳолда банк кўчирмасини топширади. Банк кўчирмаси нусхаси ва тўлов топшириқномасининг тўртинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасида қолади;

б) хизмат кўрсатувчи банкка тўлов топшириқномасининг уч нусхаси  тақдим этилган тақдирда:

  • биринчи нусхаси Реестр билан бирга банкнинг кун ҳужжатларига тикилади;
  • иккинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобрақамидан кўчирмага илова қилинади ва кейин бюджетдан маблағ олувчига топшириш учун газначилик булинмасига топширилади;
  • топшириқноманинг учинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасига топширилади.

Бюджетдан маблағ олувчининг банк ҳисобрақамидан банк кўчирмаси, шунингдек  тўлов топшириқномасининг иккинчи  ва учинчи нусхалари олинганидан  кейин газначилик булинмасини бюджетдан маблағ олувчига унга тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхасини илова қилган ҳолда банк кўчирмасини топширади. Банк кўчирмаси нусхаси ва тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасида қолади.

       Бюджетдан маблағ олувчилар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва уларга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақа ва стипендиялар, хизмат сафари харажатлари ва донорларга тўловларни тўлашга нақд пулларни олгандан сўнг кейинги кунда ғазначилик бўлинмасига Вақтинчалик низомга 4-сон иловага биноан шаклда ана шу мақсадларга ва харажатларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳлари бўйича амалга оширилган бошқа харажатларга олинган нақд пул маблағларининг суммалари тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

Давлат бюджетини касса  ижросини бажарилишида ғазначиликни жорий қилиниши натижасида бизнинг туманда бюджет муассасаларига ажратилган маблагларни харажатлар турларига мос равишда харажат қилинишига, иш ҳақи ва нафақаларга ажратилган маблағларни талон-тарож қилмасликга, махаллий бюджетга тушган маблағларни бошқа бюджет муассасаларида туриб қолмаслигига ҳамда бюджет муассасаларида ортиқча дебитор-кредитор қарздорликлар мавжуд бўлишини олдини олишга эришилди.         

    Хулоса

Ўзбекистон Республикасида мустақилликка эришилганидан сўнг бозор талабаларига жавоб бера оладиган миллий бюджет тизими шакллана бошлади. Авваламбор, бюджет тизимининг ҳуқуқий асоси бўлган Конституция қабул қилинди, бюджет сиёсатининг институционал асослари бўлган давлат ҳокимияти идораларининг ҳуқуқий мақоми, молия-бюджет сиёсати соҳасидаги ваколатлари ва вазифалари белгилаб берилди.

Конституцияда мустаҳкамланган маҳаллий ҳокимиятларининг мустақиллиги, молия соҳасида қатъий ўзгартиришларни ва давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизимини босқичма-бюосқич жорий этиш йўналишларини тадқиқ этишни талаб қилади.

Иқтисодиёт тараққиётининг ҳозирги шароитидан келиб чиққан ҳолда бюджет назоратини такомиллаштиришнинг муҳим хусусиятли томонларини қуйидагича ифодалаш мумкин:

Биринчидан, ижтимоий соҳа харажатларини ўз вақтида ва керакли миқдорда молиялаштириш учун бюджетга етарли бўлган тушумни таъминлаш;

Иккинчидан, аҳолини биринчи навбатидаги эҳтиёжларини қондириш билан бевосита боғлиқ бўлган иқтисодий соҳаларни зарур даражада ривожлантиришни таъминлаш;

Учинчидан, ишбилармонлар хўжалик фаолиятини рағбатлантириш учун янада қулай шарт-шароит яратиб бериш зарурдир.

Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими жорий этилиши билан молиявий назоратнинг дастлабки ва жорий шакллари самарадорлиги кескин орттирилиши таъминланади.

Бунда шартномаларни тузиш жараёнида ҳали шартнома юридик кучга эга бўлмай туриб унинг назорати амалга оширилади. Бу эса, қонун бузилиши ҳолатлари юз бергандан сўнг айбдорларни топиб жазолашга қаратилган назоратдан воз кечиб, қонун бузилиши ҳолати юз беришидан аввал унинг олди олинишини таъминлайди. Бюджет маблағларини олувчиларнинг маҳсулот етказиб берувчилар (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчилар) билан тузилаётган шартномалари сметада назарда тутилган маблағлар доирасида тузилиши таъминланиши, шунингдек, тўловларнинг фақат ғазначилик томонидан рўйхатга олинган шартномалар бўйича сметада кўзда тутилган маблағлар қолдиғидан келиб чиқиб тўланиши бюджет маблағини олувчилар кредиторлик қарзларини минималлаштиришга хизмат қилади.

 

 

 

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги  «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. –Т .: Ўзбекистон, 2000.

2. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Давлат бюджетининг  ғазначилик ижроси тўғрисида»ги  Қонуни.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли «Давлат бюджетининг газна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида»  єарори. 

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори ва унга илова қилинган «Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартиби».

6. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил  20 мартдаги 53-сонли «Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлигининг ғазначилиги  тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. 

7. Ўзбекистон Республикасида  пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги  Низом (Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлигида 1998 йил 8 октябрда 496-сон билан рўйхатга олинган).

5. Давлат молияси тизими. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. 1,2,3-жилдлар. –Т.: Ўзбекистон, 2002.

6. Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинча Низом (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 5 майдаги 63-сонли буйруғи билан тасдиқланган).




Информация о работе Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросида касса ижросини тартиби