Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросида касса ижросини тартиби

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 10 Марта 2013 в 00:42, реферат

Краткое описание

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини сақлаб қолиши ҳурматли президентимиз И.А. Каримов томонидан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бош принципларидан бири сифатида белгилаб берилган. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини ўйнаши, ўтиш даври қийинчиликларидан аҳолини кам таъминланган қатламлари учун ижтимоий ҳимоя тизимларини шакллантириш учун зарурий марказлаштирилган пул фондларига эҳтиёж сезади.

Содержание

Кириш.
Давлат бюджетининг ижроси ҳақида.
Давлат бюджети харажатларининг вазифа
жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи
Ғазначилик жорий этилгунга қадар, хара-
жатларнинг амалга ошириш асослари
Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси
ҳақида.
Ғазначилик тизими мақсади ва асосий вазифалари
Давлат бюджети Ғазначилик тизими касса ижроси.
Хулоса ва таклиф.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Вложенные файлы: 1 файл

Газна ижроси Реферат.doc

— 123.00 Кб (Скачать файл)

Бизнинг фикримизча, ғазначиликни ягона  ҳисобрақамини жорий этиш-Давлат бюджетини ғазначилик ижросидаги даромадларни бошқаришнинг  асосий  тамойилларидан бирини амалга ошириш натижасидир. Шунингдек, турли даражаги бюджетларни тушумини ҳамда бюджет ва  мақсадли жамгармаларнинг маблағларини оптимал ишлатилишини комлекс назоратини амалга оширишни таъминлаш  имкониятини яратилишидир.

 

2) Ғазначилик  жорий этилгунга қадар, давлат бюджетининг касса ижросини тартиби ҳақида.

       Давлат бюджети даромадлари “Бюджет тизими тўғрисидаги” қонунга, солиқ, божхона тўғрисидаги қонун хужжатларига ва бошқа қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилади. Ҳисоблаб чиқарилган, бироқ жорий йилнинг ўттиз биринчи декабригача Давлат бюджетиги тўланмаган даромадлар келгуси йилда Давлат бюджетига ўтказилиши керак.

   Тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари олувчилар томонидан молия йили мобайнида босқичма-босқич, тайинлаш сертификатини муайян даврга ва тегишли суммага расмийлаштириш  йўли билан:

   республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;

  Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ёки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича тегишли молия органи томонидан сарфланади.

  Тайинлаш сертификатларини тайёрлаш, расмийлаштриш, бериш, ижро этиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

  Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини банклар Марказий банкнинг топшириғига биноан бажаради.

 Бюджетдан маблағ  олувчиларнинг харажатлари уларнинг ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади.

 Бу босқичда белгиланган тартибда ва чегараланган маблағлар доирасида тасдиқланган харажатлар сметасига асосан қабул қилинган бюджет мажбуриятларини тўлови амалга оширилади. Давлат бюджетидан мажбуриятларнинг тўлови белгиланган тартибда расмий-лаштирилган бюджет маблағи олувчиларининг тақдим қилган ва бюджет мажбуриятлари ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида харажатлар амалга оширилади.

II. Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси ҳақида.

1) Давлат  бюджети Ғазначилик тизими асосий вазифалари ва мақсади.

     2004 йил 26 августда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон республикаси Давлат бюджетининг , давлат мақсадли жамғармаларининг ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

    Ғазначиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Давлат бюджетининг  касса ижроси;

- Давлат бюджети маблағларининг  тушуми ва сарфи устидан назоратни  амалга ошириш;

- Давлат бюджети маблағларини  бошқариш;

- Давлат бюджетида  маблағлар назарда тутилган юридик  ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш;

- бюджет ташкилотларининг  товарлар етказиб бериш (ишлар  бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун  тузадиган шартномаларини, шунингдек  буюртмачиларнинг давлат бюджети  маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузадиган шартномаларини рўйхатга олиш;

- Давлат бюджети ғазна  ижросининг бухгалтерия ҳисобини  юритиш;

- Давлат бюджети ижросининг  қандай бораётганлиги тўғрисидаги  ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш  ва таҳлил қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси давлат ички ва ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бажариш.

  

 

2) Давлат  бюджети Ғазначилик тизими касса  ижроси тартиби

    Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принципи кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат. Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳи собварағига киритишдан, шунингдек Давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисоб варақдан тўлашдан иборат.

   Давлат бюджети Ғазначилик тизими касса ижросини амалга оширилиш тартиби қуйидагича бажарилади:

1.Бюджетдан маблағ олувчиларнинг  харажатлар сметасини белгиланган  тартибда қабул қилиш ва Дастурга  киритиш.

     - Молия  органларида рўйхатдан ўтказилган  бюджетдан маблағ олувчиларнинг  харажатлар сметасини расмийлаштириш.

    - Харажатлар  сметасида база харажатларини  (индексациясиз) ва индексация  харажатлари иловаларини, шунингдек  харажатларни ойма-ой тақсимотини, йил мобайнида харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришларни Дастурга киритиб бориш.

   2. Бюджет ташкилотларини ходимларига хисобланган иш ҳақи, иш ҳақидан ажратма,сафар ва бошқа 4-гуруҳ харажатларидан нақд пул шаклида олинадиган харажатлари учун бюджет муассасалари бошлилари ва бош ҳисобчилари имзолаб муҳр билан тасдиқлаган ҳолда худуддаги газначилик бўлимларига сўровнома беришади, сўровномада жорий ой учун жами ҳисобланган иш ҳақи ундан ушлаб қолинган мажбурий ва ихтиёрий тўловларни ҳамда нақд пул шаклида олинадиган иш ҳақи, иш ҳақидан ажратма тўловлари ҳаммаси кўрсатилган бўлиб унга илова тарзда ушлаб қолинган мажбурий ва ихтиёрий тўловларни ҳамда иш ҳақидан ажратма тўловларини ўтказиш учун тўлов топшириқномалари беришади. Ҳудуддаги Ғазначилик бўлинмасини молиявмй мажбуриятларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш бўлими ходимлари томонидан сўровномада кўрсатиб ўтилган харажат турлари ажратилган маблағ доирасида ошмаган ҳолда маблағ талаб қилинган бўлса тўлов учун қабул қилинади.

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш,хизмат) етказиб берувчилар ва буюртмачилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш.

    - Адлия вазирлигидан 21.05.2005 майда 1475-сон билан рўйхатдан  ўтган Вақтинчалик Низомга асосан  шартнома, унга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар. Уларга илова қилинган ҳужжатларнинг биттадан асл ва кўчирма нусхаларини қабул қилиш, Низомнинг 2-иловасига асосан тўлов жадвалининг тузиш ва унинг шартномадаги маълумотларга, харажатлар сметасидаги ойма-ой тақсимотига мос холда расмийлаштириш.

  - Шартнома қабул  қилингандан сўнг 3 кун муддат  ичида текшириб Дастурга ўз  вақтида киритиш.

  - Шартнома (ўзгартириш  ва қўшимча) ларда Молия вазирлиги  ва Ғазначилиги ва унинг бўлинмалари  тамғаси, муҳри ва мансабдор  шахс имзоси, рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси билан тасдиқлаб бериш.

  -  Шартномаларни  “Хўжалик юритувчи субъектлар  фаолиятининг шартномавий –ҳуқуқий  базаси тўғрисида”ги  Ўзбекистон  Республикаси Қонунининг 10-моддасида  назарда тутилган талаблари бўйича  мослигини куриб чиқиш, акс  холда ушбу шартномани қайтариш ва тўғри кўрсатмалар бериш.

   - Шартномаларни  “Хўжалик юритувчи субъектлар  фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий  базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси Қонунининг 21-моддасига  асосан тузилганлигини талаб  қилиш.

   3. Молиявий мажбуриятлар (ҳисоб-фактура) билан боғлиқ ҳужжатларларни    белгиланган тартибда  расмийлаштириш.

  - Тақдим қилинаётган  ҳисоб-фактураларни  ЎзР Адлия  вазирлиги томонидан 29.04.2003 йилда  1238-сон билан рўйхатга олинган  йўриқнома талабларига мос ҳолда  эканлигини талаб қилиш ва Дастурга киритиш.

  4. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан пул маблағлари ўтказилиши қуйидаги талабларга асосланган тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади:

           - молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида ва бюджет маблағлари бўйича бюджетдан маблағ олувчиларнинг банк ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган, харажатларнинг тегишли гуруҳлари бўйича бюджет маблағлари қолдиқларининг суммалари доирасида;

          - агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма газначилик булинмасида рўйхатдан ўтказилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммасидан ошмаса;

         - товар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини ва бюджетдан маблағ олувчининг етказиб берувчидан қарзи мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳисоб варақ-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчи зиммасига етказиб берувчига бўнак тўловини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжатлар бўлганида;

         - етказиб берувчининг тўлов топшириқномасида кўрсатилган номи ва реквизитлари етказиб берувчининг шартномада кўрсатилган номи ва реквизитларига мувофиқ бўлса;

         - тўлов топшириқномасида бюджет таснифининг тегишли кодлари тўғри кўрсатилган бўлса.

Етказиб бериладиган  товар (ишлар, хизматлар) учун харажатларни тўлаш бўйича тўловларни, шу жумладан бўнак тўловларини амалга ошириш учун бюджетдан маблағ олувчилар газначилик булинмасига белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлов топшириқномаларини қуйидаги тарзда тақдим этадилар:

а) бюджетдан маблағ олувчи ва етказиб берувчига битта банк муассасасида хизмат кўрсатилса, тўрт нусхада. Тўлов топшириқномаларининг биринчи ва тўртинчи нусхалари бюджетдан маблағ олувчининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланади ва бюджетдан маблағ олувчининг муҳри изи билан тасдиқланади;

б) бюджетдан маблағ олувчи ва етказиб берувчига турли банк муассасаларида хизмат кўрсатилса, уч нусхада. Тўлов топшириқномаларининг биринчи ва учинчи нусхалари бюджетдан маблағ олувчининг тегишли мансабдор шахслари томонидан имзоланади ва бюджетдан маблағ олувчининг муҳри изи билан тасдиқланади.

Бюджетдан маблағ олувчилар  ўз харажатларини тўлаш учун газначилик бўлинмасига маблағларни ўз банк ҳисобрақамларидан ўтказиш учун тўлов топшириқномалари, ҳисобварақ-фактуралар ёки товар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлигини ва бюджетдан маблағ олувчининг етказиб берувчидан қарзи мавжудлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчи зиммасига етказиб берувчига бўнак тўловини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар. Бўнак тўлови ҳисобига маблағларни тўлаш учун бюджетдан маблағ олувчи бюджетдан маблағ олувчи зиммасига етказиб берувчига бўнак тўловини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжатларга биноан тўлов топшириқномасини тақдим этади.

Бюджетдан маблағ олувчилар  томонидан тақдим этилган тўлов  ҳужжатлари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни текшириш, шунингдек  тўлов топшириқномаларини ижро учун хизмат кўрсатувчи банкка топширишни ғазначилик ўулинмалари, қоидага кўра улар тақдим этилган кунда амалга оширадилар.

Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчи тақдим этган, Вақтинчалик низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни уларнинг Вақтинчалик низом 9-бандининг талабларига мувофиқлиги масаласида текширадилар.

Бюджетдан маблағ олувчилар  тақдим этган ҳужжатлар Вақтинчалик  низом талабларига мувофиқ келса, газначилик булинмаси тўлов топшириқномаси биринчи ва тўртинчи (агар тўлов топшириқномалари мазкур Вақтинчалик низом 10-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ тақдим этилса, учинчи) нусхаларининг орқа томонига “Текширилди” ёзувини қўйиш йўли билан тўлов топшириқномаларига тегишли белгиларни қайд этади, уларни ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахси ўз имзоси ва ғазначилик бўлинмаси муҳри изи билан тасдиқлайди.

Бюджетдан маблағ олувчилар  тақдим этган тўлов ва бошқа ҳужжатлар  Вақтинчалик низом талабларига  мувофиқ келмаса, ғазначилик бўлинмаси уларни бюджетдан маблағ олувчига қайтариб, тўлов топшириқномаларининг орқа томонига уларга белги қўймасдан, мувофиқ эмаслик сабабларини кўрсатади.

Счет-фактуралар ва бюджет маблағини олувчиларга маҳсулот етказиб берилганлиги (ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги) ҳамда  бюджет маблағари олувчиларининг маҳсулот етказиб берувчилардан қарзи борлигини исботловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджет маблағларини олувчиларни маҳсулот етказиб берувчиларга аванс тўлови тўлаш мажбурияти мавжудлигини исботловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

Тўлов топшириқномасида кўрсатилган маҳсулот етказиб берувчининг номи ва реквизитлари рўйхатдан ўтказилган шартномада кўрсатилган ном ва реквизитлар билан мослигини.

Мазкур талаблар барчаси  қондирилган ҳолда, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномасини “Ғазначилик” Дастурига киритади.

Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг ваколатли масъул ходими тўлов топшириқномасидаги маълумотларни тўғрилигини текширади, тўлов топшириқномасининг орқа томонига “текширилди” деб тамға босади.

Шундан сўнг, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномасини рўйхатга олиш ва тўловлар бўлими бошлиғига  тақдим этади, у эса бу ҳужжатлари текшириб, “Ғазначилик” Дастурида  шакллантирилган электрон тўлов топшириқномасини тасдиқлайди ва Ҳудудий Ғазначилик бўлинмаси бошлиғига тақдим этади.

Ҳудудий Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ҳам ўз навбатида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, тўлов топшириқномаси ва электрон тўлов топшириқномаси билан мослигини текширади, хато ва камчиликлар аниқланмаган ҳолда, тулов топшириқномасининг орқа томонига ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлайди ва реестрини имзо ва муҳр билан тасдиқлаб ижро учун хизмат кўрсатувчи банкка жўнатади.

Бунда Реестрларни ғазначилик бўлинмаси бюджетдан маблағ олувчиларга хизмат кўрсатадиган ҳар бир банк бўйича алоҳида тузади.

Бюджетдан маблағ олувчилар  тўлов топшириқномаларининг барча  нусхалари ва Бюджетдан маблағ олувчилар  тўлов топшириқномалари реестрининг  икки нусхасини  бюджетдан маблағ олувчиларга хизмат кўрсатадиган тегишли банкка топширади.

Хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов топшириқномалари Реестрлар маълумотлари билан солиштирилганидан  ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг  тўлов топшириқномаларида белгиси  мавжудлигини текширганидан сўнг, Реестрнинг биринчи нусхаси тегишли тўлов топшириқномалари билан бирга банкда қолади, Реестрнинг банк штампи ва банк масъул ходимининг имзоси қўйилган иккинчи нусхаси эса ғазначилик бўлинмасига қайтарилади.

Информация о работе Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросида касса ижросини тартиби