Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросида касса ижросини тартиби

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 10 Марта 2013 в 00:42, реферат

Краткое описание

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини сақлаб қолиши ҳурматли президентимиз И.А. Каримов томонидан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бош принципларидан бири сифатида белгилаб берилган. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини ўйнаши, ўтиш даври қийинчиликларидан аҳолини кам таъминланган қатламлари учун ижтимоий ҳимоя тизимларини шакллантириш учун зарурий марказлаштирилган пул фондларига эҳтиёж сезади.

Содержание

Кириш.
Давлат бюджетининг ижроси ҳақида.
Давлат бюджети харажатларининг вазифа
жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи
Ғазначилик жорий этилгунга қадар, хара-
жатларнинг амалга ошириш асослари
Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси
ҳақида.
Ғазначилик тизими мақсади ва асосий вазифалари
Давлат бюджети Ғазначилик тизими касса ижроси.
Хулоса ва таклиф.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Вложенные файлы: 1 файл

Газна ижроси Реферат.doc

— 123.00 Кб (Скачать файл)

 

Мавзу: Давлат  бюджетининг Ғазначилик  ижросида касса ижросини тартиби

 

РЕЖА :

 

  1.     Кириш.
  2.    Давлат бюджетининг ижроси ҳақида.
    1. Давлат бюджети харажатларининг вазифа   

жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи

    1. Ғазначилик жорий этилгунга қадар, хара-  

           жатларнинг амалга ошириш асослари

  1.   Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси   

        ҳақида.

    1. Ғазначилик тизими мақсади ва асосий вазифалари
    2. Давлат бюджети Ғазначилик тизими касса ижроси.
  1.   Хулоса ва таклиф.
  1.    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иқтисодиёт соҳасида асосий эътиборни  институционал ўзгаришларга, молия  ва банк тизимини ислоҳ этишни янада  чуқурлаштиришга, ривожланган бозор  инфратузилмасини яратишга, рақобат  муҳитини шакллантиришга қаратмоғи  даркор.

                                        

                                                                                    И.А.Каримов

 

КИРИШ

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини сақлаб қолиши ҳурматли президентимиз И.А. Каримов томонидан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бош принципларидан бири сифатида белгилаб берилган. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат бош ислоҳотчилик ролини ўйнаши, ўтиш даври қийинчиликларидан аҳолини кам таъминланган қатламлари учун ижтимоий ҳимоя тизимларини шакллантириш учун зарурий марказлаштирилган пул фондларига эҳтиёж сезади.

Иккинчи томондан бозор  иқтисодиёти шароитида марказлаштирилган  пул фондларини шакллантириш билан  боғлик муносабатлар воситасида мамлакат миллий иқтисодиётидаги ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини юқори даражада сифат ва миқдор кўрсаткичлари самарадорлигига давлат томонидан иқтисодий таъсир кўрсатишнинг муҳим молиявий дастакларига эга бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда марказлаштирилган пул фондларининг асосий тури ҳисобланувчи давлат бюджети фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатларини бозор иқтисодиёти шароитида шакллантириш механизмини назарий ва амалий жиҳатидан ўрганиш бугунги кунда ўзига хос долзарб аҳамиятга эгадир.

 

 

II. Давлат  бюджетининг ижроси ҳақида 

 1. Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи. 

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари тасдиқланган бюджет доирасида харажат қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағлар ажратиш доирасида қуйидагича  амалга оширилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган  бюджет ташкилотларининг  жорий харажатлари шаклида;
  • жорий бюджет трансфертлари шаклида;
  • капитал харажатлар шаклида;
  • асосий фондлар ва воситаларни  (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари  учун  олиш ва такрор ишлаб чиқаришга;
  • давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган  ҳуқуқни  ва бошқа номоддий активларни олишга;
  • қонун хужжатларида  тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.

      Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан қонун хужжатларида  белгиланган тартибда қуйидагиларга  мўлжалланган харажатлар молиялаштирилади: 

  • фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт;
  • ижтимоий таъминот;
  • аҳолини ижтимоий ҳимоялаш; Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти  органлари фаолиятини таъминлаш;
  • иқтисодиёт тури тармоқларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри  бюджет ташкилотларини сақлаш; қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодиёт  тармоқларини ривожлантиришнинг  мақсадли дастурлари ва тадбирларни амалга ошириш;
  • қонун хужжатларида  назарда тутилган бошқа мақсадлар.

     Айтиб ўтиш  керакки, алоҳида маҳаллий бюджетларнинг  харажатлар таркиби бир хил  бўлмайди ва шу минтақадаги  турли даражада бўлган хўжалик  ва идораларнинг ҳажмига боғлиқ бўлади. Давлат бюджетининг тўла ҳажмда молиялаштириладиган биринчи навбатдаги харажатларга иш ҳаки, иш ҳақидан ажратмалар, стипендиялар, нафақалар, овқатланиш ва дори-дармонларни сотиб олиш учун сарфланадиган харажатлар киритилди.

Давлат бюджети  харажатларининг  вазифа жиҳатидан таснифи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият  органлари, шунингдек, бошқа бюджет ташкилотлари томонидан  ижро этиладиган  асосий вазифалар бўйича  харажатларни  гуруҳлашдан иборат бўлади. Биз бюджет ташкилоти деганда зиммасига  юклатилган  вазифаларни бажариш билан  боғлиқ  бўлган  ўз фаолиятини  амалга  ошириши учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ  молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган  вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат  ташкилотини тушунамиз. 

Давлат бюджети  харажатларининг  ташкилий таснифи  бюджетдан  ажратиладиган  маблағлар уларни бевосита олувчилар  ўртасида тақсимланишини акс эттирувчи  хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар  турлари бўйича харажатларни  гуруҳлашдан  иборат бўлади.

Давлат бюджети  харажатларининг  иқтисодий  таснифи тўловларнинг иқтисодий вазифаси  ва турлари  бўйича  харажатларни гуруҳлашдан  иборат бўлади.

Давлат бюджетининг  ижросини  ҳамда бюджет харажатларини  тўлиқ ва ўз вақтида  молиялаштиришни таъминлаш ва бюджет маблағларининг  мақсадли ишлатилиши  устидан  назоратни янада  кучайтириш  мақсадида               Ўзбекистон Республикаси Молия  вазирлигининг 2000 йил 3 январдаги  «Бюджетда кўзда тутилган харажатларни тўлиқ ва ўз вақтида  молиялаштиришни таъминлаш ва бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида» буйруғи чиқди.

Бу буйруққа асосан, биринчи  навбатдаги  ва устувор харажатларни  амалга оширишда  қуйидаги кетма-кетлик белгилаб қўйилган:

  • иш ҳақи ижтимоий суғурта тўловлари билан биргаликда,  стипендиялар;
  • 16 ёшгача боласи бўлган оилаларга ва 2 ёшгача боласи бўлган оналарга  бола тарбияси учун нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
  • бюджет муассасалари  томонидан белгиланган  контенгентдаги  болалар, беморлар ва қариялар  учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар  сотиб олиш.

Қорақалпоғистон Республикаси  Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент  шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари, шаҳар ва туман молия бўлимлари  мудирларининг зиммасига бюджет харажатларини молиялаштиришнинг  янги тартибига биноан қуйидагилар юклатилган:

     -тасдиқланган  бюджет параметрлари  ва харажатлар  сметалари доирасида  биринчи  ва иккинчи гуруҳларга киритилган  тўловларни биринчи навбатда  ва тўлиқ молиялаштиришни таъминлаш;

      - учинчи  гуруҳ бўйича капитал қўйилмалар  харажатларини инвестиция дастурига  киритилган объектларнинг манзилли  рўйхатлари бўйича ўрнатилган молиялаштириш режалари доирасида амалга ошириш;

      -харажатларнинг  тўртинчи гуруҳига киритилган устувор тўловлар, озиқ -овқат  ва дори-дармонлар сотиб олиш харажатларини биринчи ва иккинчи  гуруҳ тўловлари  тўлиқ  амалга оширилгандан кейингина  молиялаштириш;

      -бошқа   моддалар  бўйича  харажатларни (капитал  қўйилмалар, сафар ва  ўқув харажатлари, коммунал  хизматлар, хўжалик харажатлари, юмшоқ ва бошқа жиҳозлар  сотиб олиш, капитал таъмирлаш  ва бошқа харажатлар)  юқоридаги  тўловлар  тўлиқ  амалга оширилгандан  сўнг даромадлар  тушумига  қараб молиялаштириш;

     -хизмат  курсатувчи  тижорат банклари  томонидан харажатларни нақд пул билан таъминлашнинг белгиланган муддатлари  бузилган тақдирда, уч кун ичида  тижорат банкларига  нисбатан хўжалик судларига  бюджетга келтирилган  зарарни қоплаш учун белгиланган тартибда даъво аризалари  киритиш;

     -ҳуқуқий  шахс мақоми берилган  бюджет  ташкилотларининг фаолиятларини   мустақил   равишда  амалга  оширишлари учун керакли ташкилий-иқтисодий  чоралар кўриш. 

  Бюджет маблағларидан  фойдаланишни назорат қилиш бюджетдан  маблағ билан таъминлашнинг белгиланган меъёрлари ва лимитлари, давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномаси, тегишли бюджетларнинг тасдиқланган параметрлари, тасдиқланган штат жадваллари, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бюджет ташкилотлари харажатлари сметаси, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибига ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

 Сметалар Ўзбекистон  Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномасига мувофиқ харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси илова қилинган ҳолда харажатларнинг тўрт гуруҳи бўйича тузилади. Илова сметанинг ажралмас қисми ҳисобланади, сметанинг прогноз ҳисоб-китобларини асослаш учун хизмат қилади ва ҳисобот мақсадлари учун фойдаланилади.

   Янги тартибга  мувофиқ бюджет ташкилотларини  маблағ билан таъминлаш  меъёрлар  бўйича харажатларнинг қуйидаги  гуруҳларини маблағ билан таъминлаш  усулида амалга оширилади:

    1. Иш ҳақи, болали оилаларга нафақалар, кам таъминланган оилаларга  бериладиган  моддий ёрдам, стипендиялар, пенсиялар.
    2.        Иш ҳақига қўшимчалар.
    3. Капитал қўйилмалар.
    4. Бошқа харажатлар.

Маблағ билан таъминлаш  бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга оширилади. 

Бюджет ташкилотларини республика бюджетидан маблағ билан таъминлаш  Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигида белгиланган шаклдаги харажат жадваллари ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан расмийлаштирилади. Маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминлаш тегишли молия ташкилотларида белгиланган шаклдаги фармойиш билан ва харажатларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича бир сатрда маблағ ўтказиш учун тўлов қоғози билан молиялаштирилади.

    Бюджет маблағлари  бюджет ташкилотлари томонидан  мустақил равишда бюджет ижроси  жараёнида белгиланган тартибда уларга киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган харажатлар доирасида сарфланади. Бунда харажатларнинг I ва II гуруҳлари, биринчи навбатда, маблағ билан таъминланади, IV гуруҳ бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади:

  • Озиқ-овқат;                  
  • дори-дармонлар; 
  • коммунал хизматлар;                                                 
  • бошқа харажатлар;

 Молия органлари  ва бюджет ташкилотларида бухгалтерия  ҳисоби «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга, Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган муассасаларда ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқномага, Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги таснифномасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ юритилади.

Хориж тажрибалари шуни кўрсатадики, ғазначилик  тизими самарали ишлаб туриши учун унга асос бўладиган  ҳужжат-мамлакатнинг барча йўналишлар  бўйича харажатлари батафсил ажратиб  чиқилган режани ўз ичига олган сифатли  бюджетни шакллантиришдир. Шуни таъкидлаш  зарурки, мамлакат  бюджети бюджет йили бошлангунга қадар имкони борича батафсил ҳолда  қабул қилиниши керак. Акс ҳолда, ғазначиликнинг меъёрий фаолияти беқарорлашуви, унинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Иккинчидан, давлат бюджетини ижро этишнинг  ғазначилик тизимида бюджетнинг вазифасига оид ва иқтисодий аниқ таснифи бўлиши билан биргаликда моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш ва дастурлар жадаллигини ошириш зарур.

Информация о работе Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросида касса ижросини тартиби