Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2013 в 12:40, курсовая работа

Краткое описание

1. Инвестиция тушунчаси.
2. Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши.
3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари.
4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнин аҳамияти

Вложенные файлы: 1 файл

Хорижий инвестициялар (2).doc

— 206.00 Кб (Скачать файл)

 

Бозор иқтисодиёти шароитида  ҳар бир инвестиция турининг ўзига хос ўрни бўлади. Молиявий инвестициялар таркибига маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг пул бирликлари, банклардаги омонатлар, депозит сертификатлар, акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозлар ҳамда тенглаштирилган бойликлар киради.

Моддий инвестициялар  таркибига асосий фондлар, яъни бинолар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, коммуникациялар  ва бошқа турдаги асосий ишлаб  чиқариш фондларининг актив ва пассив қисмлари киради.

Ақлий (интеллектуал)  инвестициялар миқдори жуда ранг-барангдир, яъни улар мулкий ҳуқуқлар шаклидаги  инвестициялар ақлий меҳнатга оид  шаклдаги инвестициялар  ва табиий  ресурслардан фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат.

Мулкий ҳуқуқлар гуруҳига кирадиган инвестицияларнинг хиллари  бозор муносабатларининг нечоғлик ривожланганлигига, миллий бозорларнинг ўзига хос томонларига қараб  ҳар хил бўлади. Ақлий  меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқлар шаклидаги инвестициялар таркибига муаллифлик ҳуқуқлари, “ноу-хау”, кашфиётлар, товар белгиларига бериладиган лицензиялар ва бошқа хил эгалик ҳуқуқлари киради.

Инвестициялар – бу ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар қуришга, ўзоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.

 Инвестициялар хусусий  сектор ва давлат томонидан  мамлакат ичкарисида ва унинг  ташқарисида турли ишлаб чиқаришларга  ва қимматбаҳо қоғозларга (акциялар, облигациялар) қўйилиши мумкин. Инвестициялар ялпи ва соф инвестицияларга ажратилади. Ялпи инвестициялар – бу ишлаб чиқариш воситаларининг истеъмол қилинган қисмини қоплаш ҳамда уларни қўшимча ўсиши мақсадида ишлаб чиқариш жамғармалари ва аҳоли маблағлари қўйилмаларидир. Бошқача сўз билан айтганда, ялпи инвестициялар ўз ичига амортизация ва соф инвестицияларни қўшади. Соф инвестицияларни аниқлаш учун ялпи инвестициялардан амортизация ажратилади.

Ялпи инвестициялар ва амортизация  ўртасидаги нисбатга қараб иқтисодиётнинг аҳволи қандай эканлигини, яъни юксалиш, ё турғунлик ёки пасайиш даврини  бошидан кечираётганлигини аниқлаш мумкин. Агарда, ялпи инвестициялар амортизациядан ортиқ, яъни соф инвестиция юқори бўлса, иқтисодиёт юксалишда бўлади, чунки унинг ишлаб чиқариш қувватлари ўсади.

Ялпи инвестиция ва амортизация  бир-бирига тенг бўлган чоғда иқтисодиёт турғунлик ҳолатида бўлади. Бу вазиятда соф инвестициялар нулга баробар ва иқтисод шу йилда қанча капитал истеъмол қилган бўлса, уни қоплаш учун шунча ишлаб чиқаради.

Ишчан фаоллик пасайиб бораётган  иқтисодиёт учун (асегнация ҳолати) ялпи инвестициялар амортизациядан кам бўлган ҳолдаги вазият хосдир, яъни иқтисодиётда йил давомида капитал ишлаб чиқарилганига нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Бундай ҳолатда соф инвестициялар ишораси манфий бўлиб, унинг мутлақ қисқаришини билдиради. Натижада, йил охирида капитал ҳажми йил бошидагига қараганда кам бўлади.

Ислоҳотлар дастлабки  босқичида иқтисодиётнинг стагнация  ҳолати деярли барча ҳамдўстлик мамлакатларида кўзатилди. Корхоналарнинг ички инвестициялаш  имкониятларини пасайиши билан бир  вақтда марказлашган капитал қўйилмаларнинг қисқариши, ишлаб чиқаришни тушиб кетишига, миллий маҳсулот ҳажмини мутлақ камайишига олиб келди.

Инвестиция киритишда, аввало:     

- инвестиция фаолияти субъектларнинг мустақиллиги ва ташаббускорлиги;      

- киритилаётган моддий неъматларга инвестиция мақомини бериш (фуқаро ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун олган буюмлари инвестиция бўла олмайди); 

- қонун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш имконияти яратилиши зарур бўлиб ҳисобланади.

 

2.Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши

 

Инвестиция муносабатларининг  давлат томонидан тартибга солиниши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни  юритиш учун кафолатлар бериш, бу фаолият  субъектларини суғурталаш ва бошқа  воситалар орқали ижтимоий ёки давлат манфаатларини амалга ошириш йўлида ташкил этилади. Инвестиция муносабатларининг моҳияти бу фаолият иштирокчилари доирасида ва даражасида ўз ифодасини топади. Ўзбекистонда инвестиция фаолияти давлат томонидан тартибга солинади. Давлат инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини такомиллаштириш, солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш, нормалар, қоидалар, стандартларни белгилаш, монополияга қарши чораларни қўллаш, кредит сиёсати ва нарх сиёсатини ўтказишга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш, инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш ва бошқа йўллар билан бундай фаолиятни амалга оширади. Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқий нуқтаи назаридан, турли мулкдорлар ўртасида моддий ва номоддий активларни такрор ишлаб чиқариш хусусидаги ўзига хос, мураккаб, ижтимоий зарур иқтисодий (инвестиция) муносабатларини шакллантириш меъёрларини назарда тутади. Инвестиция жараёнининг барча субъектлари – чет эллик инвесторлардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахслар (резидентлар ва норезидентлар)гача бу муносабатларнинг иширокчиларига айланадилар. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан чет эл инвестициялари бошқа давлат ҳудудида капиталга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ. Иқтисодий нуқтаи назардан эса уларнинг ҳудудий, замон ва макондаги ҳаракати кўпдан-кўп қўшимча рисклар (таваккалчилик) билан тўқнашиш эҳтимолига эга бўлади.

 

Республикада инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш биринчи навбатда давлатнинг иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш мақсадларини кўзлайди. Республика қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл инвестициялари миллийлаштирилиши, давлат тасарруфига олиниши мумкин эмас. Чет эл инвестициялари табиий офатлар, фалоқатлар, эпидемиялар ҳолларини мустасно қилганда, риквизиция

қилинмайди. Чет  эл инвесторларга қонуний фаолият  натижасида олинган ўз фойдаси ва бошқа маблағларини чет эл валютасида четга ўтказиш кафолатланади. Қонун ҳужжатларида чет эллик инвесторларга уларнинг давлат бошқарувининг ваколатли органлари билан тўзадиган концессия шартномалари асосида табиий ресурсларни қидириш, фойдаланишга тайёрлаш ва фойдаланиш ҳамда бошқа хўжалик фаолиятини жорий қилиш учун концессиялар бериш назарда тутилган. Республика қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятнинг ҳамма соҳалари ва турлари бўйича концессия берилиши мумкин. Чет эллик инвестор қарори билан инвестицияларга ҳамда уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқи республика қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин.

Инвестиция фаолиятини амалга оширишни муҳим шартларидан  бири муомалада бўлган пул бирлигини қадрсизланишини олдини олишдир. Инвестиция фаолиятидан олинадиган самарани кўпайтириш мақсадида инвестициялар ҳажмини, йўналишларини ва манбаларини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан биргаликда янги молиялаштириш, кредит билан таъминлаш, баҳони таҳлил қилиш, солиққа тортиш тизимларини такомиллаштиришдир. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инвестиция фаолиятини тартибга солишда энг муҳим ва асосий муаммолардан бири чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни республика минтақалари бўйлаб бир текис жойлаштиришдир.

Иқтисодиётни эркинлаштириш  ва чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг  кенгайиб бориши даражасига қараб инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бевосита чет эл инвестицияларини янги лойиҳаларга ҳамда қўшма  корхоналарга жалб этишга қаратилиши лозим. Шунингдек, тартибга солиш хусусий тадбиркорлик субъектларининг катта қисмини инвестиция фаолиятига жалб қилишни ҳам назарда тўтиши керак. Бунда чет эл инвестицияларининг оқиб киришини рағбатлантириш, шу билан бирга миллий иқтисодиёт субъектларининг бу фаолиятда иштирок этишини тақдирлаш муҳим ўринда туради. Шундай қилиб давлат томонидан инвестиция муносабатларини тартибга солишнинг вазифаси, бир томондан, бевосита чет эл инвестициялари оқимини оширишдан, иккинчи томондан, миллий иқтисодиётдаги хусусий мулкчилик субъектларининг қўйилмаларини кенгайтиришдан иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш  ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар ва уларнинг вазифалари қуйидаги жадвалда келтирилган

 

Ўзбекистон  Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан  шуғулланадиган расмий муассасалар  ва уларнинг вазифалари

 

Вазирлар Маҳкамаси- нинг ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқ- лаштириш департа- менти

Қуйидаги жорий жараёнларни мувофиқлаштиради:

-инвестиция фаолиятини, биринчи навбатда чет эл инвестициялари  билан амалга ошириладиган лойиҳаларни  давлат томонидан қўллаб-қувватлаш  бўйича зарур ҳукумат қарорларини  ишлаб чиқиш;

-давлат бошқаруви  идоралари, вазирликлар ва идоралар ишини ташкил этиш.

«Ўзистиқболстат»

Инвестиция сиёсатини  ва дастурларини ишлаб чиқиш

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

Корхоналарни ташқи  иқтисодий фаолият иштирокчилари  тарзида рўйхатга олиш ва хорижий  компаниялар ваколатхоналарини  аккредитациялаш

Қўмитаси Давлат мулки

Давлатга тегишли мулкни хусусийлаштириш ва тасарруф этиш жараёнларида чет эл инвестицияларини тартибга солиш.

Молия Вазирлиги

Қарз сиёсати ва ҳукумат  кафолатларини бериш.

Адлия Вазирлиги

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олиш.

Ташқи ишлар вазирлиги

Хорижий инвесторларга  ва Ўзбекистонда ишлаётган ажнабий  фуқароларга визалар бериш.

Ички ишлар вазирлиги

Хорижий инвесторларни  ва Ўзбекистонда ишлаётган ажнабий  фуқароларни турар жойи бўйича рўйхатга олиш.

Давлат солиқ қўмитаси

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш ва уларнинг божхона билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш

Марказий банк

Конвертация тартиб-қоидаларини, шунингдек, унинг ўтказилишини, валюта маблағларидан фойдаланишни тартибга солиш, қарз сиёсати.

Ташқи иқтисодий фаолият  миллий банк

Ташқи иқтисодий фаолиятга  банк хизмати кўрсатиш ва лойиҳани молиялашни амалга ошириш.

Хорижий инвестициялар  бўйича агентлик

-мамлакат ва хориж  инвесторларининг инвестиция таклифлари тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш;

-инвестиция муҳитини  ўрганиш;

-хорижий инвесторларга  ахборот ва бошқа хизматлар  кўрсатиш;

-инвестиция лойиҳаларини  амалга оширишда мамлакат ва  хориж инвесторларига ёрдам кўрсатиш;

-чет эл капитали  иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини кўзатиш (мониторинг);

-хорижий инвесторларга  давлат рўйхатидан ўтилганидан  кейин юридик шахс сифатида  фаолият кўрсатишида ёрдам бериш  (савдо-саноат  палатаси билан  ҳамкорликда).

«Ўзбекинвест» экспорт импорт миллий суғурта компанияси ва «Ўзбекинвест-интенейшнл» қўшма корхонаси

Чет эл инвестицияларини инвестиция таваккалчилигидан суғурталаш

«Ўзбекинвестлойиҳа» миллий инжиниринг компанияси

Дастлабки техник-иқтисодий  асосламани ва инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосламаларини тайёрлаш

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридааги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини Давлат мулки мувофиқлаштириш  ва назорат қилиш маркази

Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат  қилиш ва тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш. Мамлакат ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали мажмуа инвестицияларини амалга ошириш.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари

 

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликнинг мунтазам равишда кенгайтириб борилиши, узоқ муддатли инвестициявий қарзларнинг ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши Ўзбекистондаги Инқирозга қарши чоралар дастурида етакчи ўрин тутади. Қуйидаги рақамлар бу тўғрида энг ишончли маълумотларни беради: 2009-2014 йилларда модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2009 йилнинг 12 мартида тасдиқланган дастур доирасидаги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ташкилотлар, икки томонлама шартномалар ва етакчи хорижий компанияларнинг умумий миқдори 22 миллиард доллардан зиёд кредитлари ва инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган эди. Ҳозирги кунда умумий қиймати 19 миллиард доллардан ортиқроқ бўлган 80 дан зиёд лойиҳаларни инвестициялаш ва молиялаш бўйича аниқ манбалар белгиланиб, хорижий шериклар билан шартномалар имзоланди.

Бу шериклар орасида  Осиё Тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки (ЖБ), Ислом Тараққиёт банки (ИТБ) ва бошқа халқаро молиявий институтлари алоҳида ўрин тутади. Узлуксиз макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсишнинг юксак суръатларини таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни изчил амалга ошириб бориш, шунингдек, иқтисодиётни ҳамда унинг таянч ва ижтимоий инфратузилмаларини босқичма-босқич модернизациялаштириб боришни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон иқтисодий стратегияси халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик кўламининг янада жадал ўсиб боришига замин яратади.

Умуман айтганда, жаҳон  молиявий-иқтисодий инқирози шароитида  Ўзбекистон иқтисодиётининг муваффақиятли  ва барқарор ривожланишининг асосида  чуқур ўйланган, Ўзбекистонга хос  ҳусусиятлар тўла ҳисобга олинган  иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига  хос ва ўзимизга мос модели мужассам. Ушбу дастурнинг ўтган 18 йил мобайнида изчил амалга ошириб келиниши собиқ «Марказ»га ҳар томонлама боғланиб қолган аграр, паст технологияли ва самарасиз иқтисодий тузилманинг диверсификациялашган, жаҳон бозорига рақобатбардош, кенг даражада хилма-хил тайёр маҳсулотлар билан чиқаётган, узлуксиз юқори суръатлардаги иқтисодий юксалишга мойил, жиддий расмий омиллар ва бенуқсон кредит тарихига эга бўлган замонавий иқтисодиётга айланишини таъминлайди.

Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада  даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликларидир. Хорижий инвестициялари ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради. Хорижий инвестицияларнинг ички инвестициялардан фарқи шундаки, уларда инвестор бошқа мамлакат фуқароси бўлади. Иқтисодий мазмунига кўра хорижий инвестициялар ссуда капитали (яъни қарз ва кредит), ҳамда бевосита ва портфель инвестицияларга бўлинади. Инвестициялар нимага йўналтирилганлиги улар қайси хорижий инвестиция турига киришини белгилайди.

Информация о работе Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни