Бюджет такчилигининг ижтимоий-иктисодий мазмуни

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 03 Ноября 2014 в 08:17, реферат

Краткое описание

Бюджет даромадларининг харажатлар учун етишмаслиги ёки харажатларнинг даромадлардан ортиши бюджет такчиллиги хисобланиб уни бартараф килиш усуллари ва молиялаштиришнинг манбалари бюджет лойихасига киритилади. Бошкача килиб айтганда молия йили мобайнида бюджет мажбуриятларини унинг даромадлари билан тулаконли равишда бажариш имкониятларининг мавжуд булмаслиги бюджет камомадини узида акс эттиради.
Сузсиз равишда давлат бюджетининг такчиллиги давлатлар учун ижобий хол эмас, балки: пул эмиссияси хисобига молиялаштириш мамлакатдаги инфляцияни зурайишини кафолатлайди, ноифляцион манбалар хисобига молиялаштириш давлат карзларини купайтиради.

Вложенные файлы: 1 файл

Бюджет такчилигининг ижтимоий.docx

— 28.96 Кб (Скачать файл)
  1. Бюджет такчилигининг ижтимоий-иктисодий мазмуни.

 
Бюджет даромадларининг харажатлар учун етишмаслиги ёки харажатларнинг даромадлардан ортиши бюджет такчиллиги хисобланиб уни бартараф килиш усуллари ва молиялаштиришнинг манбалари бюджет лойихасига киритилади. Бошкача килиб айтганда молия йили мобайнида бюджет мажбуриятларини унинг даромадлари билан тулаконли равишда бажариш имкониятларининг мавжуд булмаслиги бюджет камомадини узида акс эттиради. 
 
Сузсиз равишда давлат бюджетининг такчиллиги давлатлар учун ижобий хол эмас, балки: пул эмиссияси хисобига молиялаштириш мамлакатдаги инфляцияни зурайишини кафолатлайди, ноифляцион манбалар хисобига молиялаштириш давлат карзларини купайтиради. Шунинг учун хам бюджетнинг харажатлар ва даромадлар буйича ижросини тулаконли равишда таъминлаш натижасида бюджет вазифаларини таъминлаш стратегик ахамиятга эгадир. Зеро хурматли президентимиз таъкидлаганларидек «Бюджет интизомига риоя килиш- баркарорлаштиришнинг хал килувчи омилларидан биридир. Бюджетдаги такчилликнинг ортиши хамма вакт ташвишли вокеа сифатида кабул килиниши лозим»10 
 
Бюджет такчиллигини иктисодиёт учун таназзулли ходиса сифатида хам бир маънода тушуниш керак эмас. Чунки, бюджет такчиллиги давлат томонидан йирик микгсдаги иктисодиётга куйилмалар килиш заруратидан келиб чикиши мумкин ва бунда такчиллик ижтимоий жараёнлар окимларини таназзуллигини акс эттирмасдан, ижтимоий ишлаб чикариш структурасидаги прогрессив силжишларни давлат томонидан таъминлашнинг окибатлари хисобланади.  
 
Таникли иктисодчи Ж. Кейнснинг фикрича иктисодий усишни жонлантириш ва тулик бандликни таъминлаш максадида камомадли молиялаштириш сиёсатини тавсия килади11. Бюджет такчиллиги мамлакатдаги фавкулодда холатлар- урушлар, табиий офатлар, сиёсий мухитдаги узгаришлар натижасида давлат харажатлариниг купайиши натижасида вужудга келиши мумкин. 
 
ХХ аср жахон амалиётида бюджет такчиллиги муаммосига турлича ёндашиш натижасида бир канча -оялар ва карашлар юзага келди. Бу карашларда бюджет такчиллигининг асосий тамойилларини, унинг ривожланиш тенденцияларини, уни тартибга солиш усулларини ва молиялаштиришнинг асосий манбаларини гритиб беришга харакат килган. Мазкур карашларда 3 гурухга булиш мумкин, жумладан: доимий баланслаштирилган бюджет, доиравий асосда баланслаштирилган бюджет ва функционал молия гояси асослари. 
 
Доимий баланслаштирилган бюджет гоясига кура, бюджет хар йили даромадлар ва харажатларнинг тенглиги асосида тузилиши шарт. Лекин, хар йили бюджетни баласлаштириш иктисодий танглик тебранишларини кучайтиради. Бундай шароитда соликлар тушумлари уз узидан кискаради. Бюджетни баланслаштириш максадида хукумат биринчидан, солик ставкасини оширади, иккинчидан, давлат харажатларини кискартиради ва учинчидан иккаласини уйгунликда амалга оширади. Бу тадбирлар иктисодиётдаги ялпи талабни рагбатлантириш эмас, балки уни кискаришига олиб келиши мумкин. Хар йили баланслашладиган бюджет инфляция суръатларини тезлаштиради. Иктисодий усиш даврида пул даромадлари ортади, уз- узидан бу солик тушумларининг хам ортишига олиб келади. Бюджетдаги ижобий колдикни йукотиш учун хукумат биринчидан, солик ставкаларини пасайтириш, иккинчидан, давлат харажатларини ошириш, ёки иккала ёндашувни хамкорликда амалга ошириш керак. Бу ёндашувлардан кайси бирининг кулланилишидан катъий назар, иктисодиётда инфляция жараёни юз беради. 
 
Бюджетни доиравий асосда баланслаштириш гоясига кура, давлатнинг молиявий сиёсати имкони борича иктисодий жараёнлар билан мос равишда амалга оширилиши зарур. Иктисодий танглик ва тургунлик даврида содир булган такчиллик, иктисодий усиш йилларида юзага келадиган бюджетдаги ижобий колдик билан молиялаштирилади. 
 
Иктисодий пасайишни олдини олиш учун хукумат соликларни пасайтириш хамда давлат харажатларини ошириши зарурлигидан бюджет такчиллигини узи билган холда вужудга келтиради. Бунинг натижасида юзага келадиган инфляцияли иктисодий усиш давомида соликлар оширилади ва давлат харажатлари камаяди. Шу асосда хосил буладиган ижобий колдик, иктисодий пасайиш йилларида юзага келадиган такчилликни коплашга йуналтирилади. Бу гоянинг асосий муаммоси шундан иборатки, иктисодий усиш ва инкирозлар иктисодий доирада бир хил булмаслиги мумкин, шунинг учун иктисодиётни баркарорлаштириш муаммоси бюджетни баркарорлаштириш муаммосига карши чикади. 
 
Функционал молия гояси асосида бюджет эмас, балки иктисодиёт баланслаштирилиши керак, деган коида давлат молиясини асосий вазифаси деб кабул килинган. Демак бунда иктисодий баркарорлик ва мувозанатда бюджетдлан кура иктисоднинг узи бирламчи характерга эга деган мазмун тушунилади. Функционал молия гояси янги булишига карамасдан, иктисодиёт ва бюджет сиёсатида мухим уринни эгаллаган. Шу уринда иктисодчи олим Р. Линкольм «молиянинг эски коидаси буйича бюджет баланслаштирилиши керак эди, янги коида буйича эса бюджет иктисодиётни баланслаштириши керак»12. Мазкур назарияга кура, бюджетни хар йили ёки доиравий асосда баланслаштириш Иккиламчи масаладир. Давлат молиясининг биринчи максади- ноинфляцияли тулик бандликни таъминлаш хисобланиб, бюджетни эмас балки иктисодиётни баланслаштириш хисобланади. Хатто бунга эришиш учун, баъзан, давлат карзларининг усиши кузатилсада, давлат бюджети такчиллиги муаммолари узок муддатли инкирозлар ва инфляция олдида иккинчи даражалидир. Шунинг учун, давлат бюджети макроиктисодий баркарорликни таъминловчи энг асосий восита сифатида ахамиятга эга булмокда. 
 
Юкоридаги карашлар илмий тахлил килинаркан бугунги кунда купчилик мамлакатлар амалиётида устувор ахамият касб этаётган функционал молия гоясини бизнинг мамлакатимиз иктисодиёти учун афзал эканлигини эътироф этамиз. 
 
Бюджет такчиллигини вужудга келишини бюджет ижросининг концетуал асосларига таянган холда изохлаш мумкин. Чунончи, бизга маълумки бюджетнинг даромад базаси миллий иктисодиётда яратиладиган ЯИМ ва миллий даромад хисобланиб, соликлар уларни давлат ихтиёрига марказлаштиришнинг молиявий усули хисобланади. Демак даромаднинг йил мобайнида уз- узидан сезиларли купайиш холатлари камдан кам учрайдиган холат хисобланади.  
 
Давлат бюджети солик ва йигимлар шаклидаги уз даромадлари манбаига эгадир. Режалаштирилган дастурларни молиялаштириш учун маблагларнинг етишмаслиги давлат бюджети такчиллигини юзага келтиради. Демак бюджет такчиллиги- бу давлат бюджетининг кузда тутилган харажатларини молиялаштириш учун зарур булган пул маблагларини етишмаслигидан келиб чикувчи молиявий холатдир. 
 
Оддий килиб айтганда харажатларнинг даромадлардан ортиши давлат бюджети такчиллигини билдиради. 
 
Бюджет такчиллиги мустакил иктисодий категориядир. Давлат бюджети мамлакатнинг молиявий холатини кузгуси хисобланади. Бюджет камомади эса унда муаммоларнинг мавжудлигидан далолат берувчи курсаткичдир. Давлат бюджети такчиллиги бу шунчаки, оддий курсаткич ёки давлат бюджетининг манфий сальдоси деб тушунмаслик керак. Такчиллик мамлакат макроиктисодий холатини бахолашда мухим курсаткич хисобланади. 
 
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки бугунги кунда давлат бюджети такчилликлари одатий булиб колмокда. Такчилликсиз бюджетлар деярли йук хисоб.  
 
XX асрнинг сунгги йилларида пайдо булган ЯИМни сезиларли кисмини ташкил килувчи улкан такчилликлар агарда соликларни купайтириш ёки давлат карзларини кискартириш буйича хеч кандай чоралар курилмайдиган булса, доимий булиб колиш хавфини тугдира бошлади. Купгина олимлар томонидан иктисодиёт учун хавфли курсаткич сифатида бахоланаётган давлат бюджети такчиллигини урганишда уни келтириб чикарувчи омилларни билиш мухимдир. 
 
Бюджет такчиллигини нафакат иктисодий сиёсатнинг солик ставкалари, давлат харидининг хажми, трансфертлар хажми, бюджет харажатлари каби параметрларига боглик. Балки, даромадлар даражасини узгартирувчи барча омилларга хам боглик булади. Масалан, ишлаб чикаришни кенгайтиришга сабаб булувчи инвестицион талаб кенгаяди. Бундай холатда бюджетга солик тушумларининг ортиши натижасида бюджет такчиллиги кискаради ва бюджетда ортикча пуллар юзага келади. Худди шунингдек, иктисодий пасайиш пайтида бюджет такчиллигининг ортишига хайёрон булмаса хам булади. Чунки, худди шундай вактда солик тушумлари кискаради ва бир пайтнинг узида ишсизларга ишсизлик нафакаси куринишидаги трансфертлар хисобига бюджет харажатлари салмоги ортади.  
 
Бюджет харажатлари эса бюджет йили мобайнидаги турли хил форс мажор холатлари натижасида усиши мумкин. Бундай нобаркарор усиш уларнинг молиявий манбаи хисобланувчи даромадларини усиш тенденцияси билан тугри келмайди. Шундай холатларда давлат бюджетида ортикчалик ёки такчиллик вужудга келади. 
 
Таъкидлаш жоизки, ривожланган бозор иктисодиётига эга гарбий Европа мамлакатларида бюджет сурункали камомад билан ижроси таъминланмокда. Бирок нисбатан баркарор иктисодий холат шароитларида баркарор иктисодий ривожланиш ва самарали халкаро алокаларннг динамик ривожланиши шароитида бюджет такчиллиги салбий молиявий курсаткич сифатида курилмайди. Бюджет такчиллигининг меъёрдагидек даражаси инфляциянинг паст даражадаги суръатларига мос келган холатдагидек булиши кузатилади. Бундай такчиллик, одатда Марказий Банкнинг паст фоизли ёки фоизсиз кредитлари хисобига копланади. Халкаро андозалар буйича бюджет камомаднинг меъёрдагидек микдори ЯИМга нисбатан 2-3 % ни ташкил килганда булади. Айни вактда Узбекистон Республикаси шароитида хам бюджет ЯИМга нисбатан 2% атрофида камомади таъминланмокда. 
 
Назарий жихатидан бюджетни бошкариш бюджет муносабатларидаги маъулм объектларга максадли таъсир килишнинг шакллари ва усуллари йигиндисини уз ичига олади. Хусусан бюджетни ижро этиш тизимининг мухим бугинларидан бири режалаштирилган такчиллик чегарасида бюджетни ижро этишни таъминлаш хисобланади. Бюджет такчиллигини бошкариш такчилликни келтириб чикарувчи турли омилларга максадли таъсир курсатишни уз ичига олади.  
 
Амалиётда бюджет такчиллигини бошкаришининг бир катор усуллари мавжуд булиб улар маълум омиллар шарт шароитларида кулланилади. Бундай усулларга куйидагилар киритилади: 
 
-бюджет даромадларини солик ставкалари оркали купайтириш; яъни бунда солик ставкалари даромадни купайтиришнинг молиявий инструментларидан бири хисобланиши кузда тутилади. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, солик ставкалари жорий килишнинг концепциясига мувофик ставкаларнинг оптимал меъёри даражасида бюджет максимал даромад куради. Хаддан зиёд юкори ставкалар шароитидаги солик юки шароитида хам бюджет максимал даромад олиш имкониятига эга булмайди. Таникли иктисодчи А.Лаффернинг таъкидлашича иктисодиётга солик юкининг хаддан зиёд ортиши бир томондан бюджет даромадларининг абсолют тушумини пасайишига олиб келса, иккинчи томондан солик туловчи субъектларнинг жамгармаларига таъсир курсатишини ва охир окибатда мамлакатдаги инвестицион фаоллик сусайишига олиб келишини таъкиклайди. Бундай холатда бюджет хужалик механизимига негатив таъсир килувчи ахамиятга эга булиб иктисодиётни издан чикишига ва бюджет баркарор ижросини таъминлаш имкониятларини йукотилишига олиб келади;  
 
-бюджет харажатларини камайтириш; бюжет харажатлари воситасида жамиятдаги ижтимоий зиддиятларни олди олинади. Шунингдек, мазкур харажатларни кескин кискартириш хам бир катор омиллар юзасидан такчилликни олдини олишга негатив таъсир килиши мумкин(кейинги бобларимизда батафсил куриб чикилади);  
 
-когоз пуллар эмиссияси; мазкур усул иктисодиётга энг салбий таъсирн курсатувчи усул хисобланиб асосан утиш давридаги юкори инкироз шароитидагина фойдаланиши кузда тутилади; 
 
-карз олиш: четдан маблаглар жалб килиш хисобига бюджет камомади молиялаштирилади. Хаддан зиёд карз маблагларга богликлик хам иктисодиёт учун колаверса бюджет учун карз фоизлари ва асосий суммани кайтариш учун ортикча молиявий огирлик килади. 
 
-давлатнинг активларини сотиш. Хозирда кенг фойдаланилаётган усуллардан бири булиб, бунда самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш, давлат ва махаллий хокимият органлари муассасалари мулкини сотишдан тушадиган тушумлар хисобига молиялаштириш тушунилади. 
 
Бюжет такчиллиги албатта бюджетнинг харажатлари ва даромадларидаги таркибий узгаришлар натижасида юзага келади. Шунинг учун хам режалаштирилган такчиллик чегарасидан бюджетнинг йил мобайнидаги ижросидан ортиб кетиш холатлари кузатиладиган булса иктисодий имкониятларни хисобга олган холда даромадларни купайтиришнинг кушимча имкониятлари излаб топилади, ёки амалдаги харажатлар моддаларини кискартириш натижасида бюджет баланслаштирилиши мумкин. гарб амалиётида бюджет такчиллигини бошкариш усулларининг иктисодиётга таъсири буйича турли гоялар мавжуд булиб улар харажатларни кискартириш ва каттик фискал сиёсат олиб бориш усуллари макроиктисодий баркарорликка турлича таъсир этишнинг омиллари хисобланиши хакида таъкидлайдилар. 
 
Кейнс назарияси нобаркарорлиги тугридан тугри давлатнинг иктисодий сиёсатини утказишни такозо килади. Кейнсчилар нуктаи назаридан ялпи харажатларнинг танкислиги ишсизликнинг купайишига, ялпи даромадларни камлиги инфляцияни келиб чикишига сабаб булади. Шундай килиб, давлат иктисодиётда ялпи харажатлар хаддан зиёд ортик булса, камайтириш ёки меъёрдан ортикча кам булса купайтириши лозим булади. 
 
Мамлакат микёсида амалдаги фискал сиёсат эса иктисодий фанларда 2 асосий хулосаларга асосланади: 
 
-биринчидан, давлат харажатларининг усиши ялпи талабни купайишига олиб келади ва товарлар ишлаб чикаришнинг кенгайишига хамда банкдликни таъминлашга олиб келади; 
 
-иккинчидан, соликларнинг купайиши уй хужаликларининг кузлаган шахсий даромадларини кискартиради ва уларнинг харажатларини кискаришига, махсулот ишлаб чикариш кискариши ва ишсчизликни купайишига олиб келади. 
 
Давлатнинг фискал сиёсати миллий иктисодиётнинг баркарорлашувига ижобий таъсир курсатиш билан бирга салбий окибатларни хам келтириб чикариши мумкин.агар, хукумат такчилликни молиялаштиришнинг фискал ёки пул кредит механизмларидан фойдаланса ва махсулот ишлаб чиаришни потенциал даражасини кутаришга хамда бахолар баркарорлигини таъминлашга интилса бу баркарорлаштириш сиёсати деб номланади. 
 
Баркарорлаштириш сиёсати узида хукуматнинг ЯММни потенциал даражасида масималлаштириш ва инфляцияни суръатларини баркарорлаштиришга интилиш билан бирга бюджет такчиллигини хам баркарорлаштириш имкониятларига эга булиши мумкин. Иктисодий усиш сиёсатининг пировард максадлари ЯММни тактик курсаткичларини купайтириш мамлакат микёсида макроиктисодий баркарорликни таъминлаш хисобланади.  
 
Ишбилармон фаолликни чеклаш сиёсатида ЯММни потенциал даражасига нисбатан реал хажмда кискартиришга каратилган булиб бюджет такчиллигини молиялаштириш маълум механизмлар воситасида хам амалга оширилади. Умуман бюджетнинг макроиктисодий ахамияти шу билан белгиланадики, бюджет такчиллиги давлатнинг ички ва ташки бозорлардан маблаглар мобилизация килиш натижасидаги молиялаштиришга эхтиёжни тугдиради. Шак-шубхасизки, баъзида давлат шундай усулларни амалга оширадики, бундай усуллар инфляцон молиялаштириш усули хисобланиб, иктисодни пасайишига олиб келувчи хавфли усуллар хисобланади. Иктисодий баркарорлик сиёсати давлатнинг иктисодий холатлари устидан назоратни уз ичига камраб олиб, ЯИМ хажмини максимал максадларга якинлаштириш уни юкори даражага етказиш, инфляциянинг баркарор ва паст суръатларини саклашга харакат килади. Иктисодий усиш сиёсатининг максади ЯИМнинг хакикий хажмини юкори даражага етказишдир. Ишбилармон фаолликни чеклаш сиёсати аксинча, ЯИМ реал хажмини унинг потенциал даражадаги куриниши билан таккослаган холда кискартиришга каратилган. Соликка тортиш уз навбатида истеъмол даромадлари ва шунга мувофик равишда харажатлар микдорини кискартиради.  
 
Кейнсчиларнинг фикрича: бюджет такчиллиги ёки ортикчалиги амалга оширилган фискал сиёсатнинг окибатлари хисобланади. Хар кандай такчиллик ёки ортикчаликнинг асосланиши иктисодиётдаги ялпи харажатларни давлатнинг тартибга солиш заруратига богликдир. Баланслашган бюджет иктисодиётда тенг микдорлилик ва тулик бандлик холатида фаолият курсатиши мумкин, иктисодиётнинг тулик бандлик ялпи харажатларни камайиш микдорининг умумий хажмига тенг. Агарда юкорида курсатилган шартлардан бири бажарилмаса тенглаштирилмаган бюджет асосланган булади. Демак бундан хулоса килсак, тенглаштирилган бюджет иктисодиётдаги тулик бандлик таъминланган холдагина шакллантирилади. Бюджетнинг харажатлар кисмини даромадлар кисми кам булган такдирдагина кискартириш осонга ухшайди. Лекин реал хаётда бюджетнинг харажатлар кисмини кискартириш бир канча кийинрок кечади. Айрим холларда бунинг иложи йук булиши хам мумкин. Масалан, иктисодий нуктаи назардан ижтимоий сугурта харажатлари, капитал амортизациялар, сиёсий нуктаи назардан ижтимоий эхтиёжлар, мудофаа ва бошкалар. Умуман бюджетнинг тегишли харажатлар стратегик ахамияти нуктаи назаридан кискартирилишида 2 асосий турга ажратилади: 
 
-химояланган бюджет харажатлари; уларни кискартириш мамлакат ижтимоий иктисодий холати учун салбий окибатларни келтириб чикариши мумкин. Бундай харажатларга ижтимоий соха харажатлари, иктисодиёт харажатлари киритилади.  
 
-химояланмаган бюджет харажатлари, химояланган бюджет харажатларига нисбатан иккламчи ахамиятга эга булган харажатлар хисобланиб, бундай харажатларга бошкарув соха харажатлари мисол була олади. 
 
Бундан ташкари, бюджет харажатларининг химояланган моддаларини мавжудлиги фискал сиёсатни узгариш имкониятларини кискартиради, бу харажатлар баъзида мамлакатнинг иктисодий холатини баркарорлаштирувчи хам хисобланади. Масалан, ишсизлик буйича туловлар. Бу модда буйича харажатлар шундай пайтда усадики, иктисодиётдаги ялпи харажатлар тулик хажмдаги ресурсларга эга булганда хам тулик бандликни таъминлаш учун етарли булмаганда усади. Иктисодчи Шиллернинг фикрича: «Бу трансфертларни оладиган жисмоний шахслар иктисодиёт харажатларини купайтирган холда купрок пул маблагларини сарф килишига олиб келади»13. Бошка томондан бундай автоматик баркарорлаштирувчилар бюджетнинг даромад кисмида хам мавжуд булади. Хусусан, даромад солиги ялпи харажатлар ва ялпи даромадлар микдорларига боглик равишда бюджетга маълум пайтларда куп маълум пайтларда оз даромад келтиради. качонки, даромадлар куп булса харажатлар хажми юкори булади, даромад солиги бизга маълумки инфляцияни вужудга келишига кушимча замин яратувчи ахолининг сотиб олиш кобилиятини кискартиради. Шунингдек автоматик баркарорлаштирувчилар Ялпи харажатлар ва ялпи даромадлар эгри чизигини тебранишини тугрилайди. 
 
Айтиш мумкинки, харажатлар микдори шунингдек тенглаштирилган бюджет сальдоси микдори нисбатан аник микдорларда белгиланади. Бундан хулоса килиш мумкинки, соликка тортишни пропорционал тизимида бюджет такчиллигининг микдори аввало даромадлар даражасига богликдир. Таникли иктисодчи Ж.Кейнснинг гояси ёрдамида 30 йилларнинг урталарида давлат бюджетининг такчиллиги давлат томонидан иктисодиётни тартибга солиш имкониятининг манбаи сифатида кулланила бошлади. Натижада ХХ асрнинг охирига келиб амалий жихатидан хеч бир мамлакат бюджет такчиллиги мавжуд булмаган иктисодий тизимга эгалиги билан мактана олмай колдилар. Бундай холат макроиктисодий жихатидан бюджет такчиллигининг объективлигини ва уни бошкаришнинг самарали усулларини излаб топиш масаласини кучайтирди. 
 
Шуни таъкидлаш жоизки, фискал сиёсат канчалик кучли ва мукаммал булмасин, унинг биргина узи бюджет такчиллигига таъсир килмайди. Бюджет такчиллигининг микдори макроиктисодиётнинг доиравий харакатига богликдир. Амалга ошириладиган каттик фискал сиёсат бир вактнинг узида бюджет манфаатлари учун салбий окибатларга хам олиб келиши мумкин. Чунки, даромадларни шакллантириш билан боглик сиёсат мамлакатдаги ишсизлик, инфляция суръатлари ва бюджет харажатлари билан бевосита таъсирда булади. Бу аввало атоматик баркарорлаштирувчиларга богликдир. куйида баркарорлаштирувчиларнинг таъсирини курсатиб берувчи чизма келтирилган. чизма. 
 
Ишсизлик ва инфляцияни усиши хисобига бюджетдаги узгаришлар.

 
Ишсизлик ва инфляциянинг узгариши

 
Давлат харажатлари

 
Давлат даромадлари

 
Бюджет такчиллиги.

 
Ишсизлик даражаси усганда

 
Давлат харажатлари автоматик равишда куйидагилар хисобига усади: 
 
-ишсизлик буйича нафакалар; 
 
-овкатланишга дотациялар; 
 
-ижтимоий сохаларга дотациялар; 
 
-согликни саклашга дотациялар.

 
Давлатнинг соликли даромадлари автоматик равишда куйидагилар хисобига камаяди: 
 
-жисмоний шахслар даромад солиги; 
 
-иш хаки фондига ажратмалар; 
 
айланмадан ажратмалар.

 
Давлат бюджети такчиллиги купаяди

 
Инфляция даражаси купайганда 

 
Хукумат харажатлари автоматик равишда куйидагилар хисобига купаяди: 
 
-минимал иш хаки ва нафакаларни индексация килиш; 
 
-фоиз ставкаларини усади.

 
Давлат даромадлари автоматик равишда юридик ва жисмоний шахслар даромад солиги хисобига купаяди.

 
Давлат бюджети такчиллиги кискаради.


 
Демак ишсизлик усиши натижасида давлат харажатлари купаяди, яъни ижтимоий характедаги давлат харажатларининг усиши холатлари кучаяди. 
 
Давлат бюджети даромадлари эса ахоли соликларидан келадиган даромадлари хисобига кискаради ва бюджетдан ташкари фондларга ажратмалар кискариши натижасида бюджетдан ташари фондлар ам йирик такчиллик муаммосига дучор булади. 
 
Мамлакатдаги инфляция суръатининг юкори булиши шароитида давлат харажатлари ахоли даромадларини индесация килиш хисобига ва фоиз ставкаларини усиши хисобига купаяди. Аммо ахоли даромадларини индексация килиниши хисобига солик ажратмалари хисобига тушум хам купаяди ва такчиллик бир мунча кискариши мумкин. 
 
Умуман олганда бюджет иктисчодий категория хисобланади, чунки унинг моддия асосини ижтимоий такрор ишлаб чикариш ташкил килади. Шунинг учун бюджет такчиллигини бошкари ва молиялаштиришда макроиктисодий баркарорлик омилларини биринчи навбатда хисобга олиш лозим. 


Информация о работе Бюджет такчилигининг ижтимоий-иктисодий мазмуни