Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 07 Ноября 2014 в 09:18, контрольная работа

Краткое описание

Кириш. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Ушбу вазифаларни бажариш аввало ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма-босқич амалга оширилишига боғлиқ. Президентимизнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, ... барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади»1 дейилган

Содержание

Кириш
Давлат даромадлари тушунчаси.
Давлат бюджети даромадларининг таркиби.
Давлат даромадларида соликларнинг роли.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Гурух иши Метадалогия.doc

— 534.50 Кб (Скачать файл)

2012 йилда корхоналарни  модернизация қилиш, технологик  ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш  мақсадларига тижорат банклари  томонидан жами 5 760 млрд. сўм ёки 2011 йилдагига нисбатан 1,3 баробарга кўп инвестиция кредитлари ажратилди.

Инқирозга қарши чоралар дастури, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарини молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифаларнинг ижроси изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан жами 168 та иқтисодий ночор корхона банк балансига қабул қилинган бўлиб, ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни тиклаш ва модернизация қилиш мақсадида банклар томонидан 388 млрд. сўмлик инвестициялар киритилди ҳамда фаолияти тикланган корхоналарнинг 120 таси янги мулкдорларга 919,3 млрд. сўмга сотилди.

Бугунги кунда тижорат банклари балансидаги фаолияти тикланган корхоналарни янги мулкдорларга сотиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда 11 та корхонада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича технологик линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш, янги ускуналар ўрнатиш ва модернизациялаш билан боғлик ишлар амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, банклар балансига олинган ҳолда фаолияти тикланган корхоналарда жами 1,7 трлн. сўмлик маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқарилди ва шундан, 480,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.

2012 йилда корхоналарни модернизация  қилиш, технологик ва техник жиҳатдан  қайта жиҳозлаш мақсадларига  тижорат банклари томонидан жами 5 760 млрд. сўм ёки 2011 йилдагига нисбатан 1,3 баробарга кўп инвестиция кредитлари ажратилди.

2012 йилда, тижорат банклари томонидан  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  субъектларига барча молиялаш  манбалари ҳисобидан ажратилган  кредитлар 2011 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошиб, 5 трлн. 346 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу ажратилган кредитларнинг 1 трлн. 172 млрд. сўми микрокредитлар бўлиб, уларнинг ҳажми 2011 йилдагига нисбатан 1,5 баробарга ўсди.

 Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатига эришиш ва  унинг  натижаларидан  жамғармаларни  рағбатлантириш,  уларни  инвестицияларга айлантиришнинг  самарали  механизмларини  яратиш  йўли  билан,  аҳолининг барча қатламлари  ўртасида  бир  текис  тақсимлашга  эришишда  асосий  ролни  молия  сектори ўйнайди. Бу вазифани ҳал этилиши молиявий воситачиликни рағбатлантириш мақсадида молиявий секторни ислоҳ қилишни тубдан чуқурлаштиришни назарда тутади.

Банк сектори. Банк секторининг ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш заруратини ҳисобга олиб, яқин йилларда банк секторида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тижорат банклари фаолияти  самарадорлигини  янада  ошириш  бўйича  сиёсат  давом  эттирилади.  Мазкур ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

•  молия ресурсларини самаралироқ тақсимлашни рағбатлантириш, банк секторининг капиталлашувини ошириш ва аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш;

•  тижорат  банкларини  уларга  хос  бўлмаган  назорат  ва  маъмурий  функцияларни бажаришдан босқичма-босқич озод қилиш ва бу функцияларни солиқ органлари ва хўжалик субъектларининг ўзига бериш, хўжалик субъектлари учун жорий ҳисоб рақамларининг тўлиқ ва эркин очиқлигини таъминлаш, кредит бюролари орқали кредит ахборот тизимини яратиш- бу аҳоли ва хўжалик субъектларининг банк  тизимига  ишончини  оширади,  жамғармаларни тўплаш, банк тизими самарадорлиги ва капиталлашувнинг ўсишига хизмат қилади;

•  банк  капиталининг  капиталлашув  даражаси,  жумладан,  қўшимча  акциялар эмиссияси,  маҳаллий ва  чет  эл  инвесторларини  жалб  этиш  ҳисобига  сезиларли ўсади;

•  микрокредитлаш ва ипотека кредитлари динамик бозорларини яратиш;

•  қимматбаҳо  қоғозларнинг  даромадлилиги  ва  уларнинг  фонд  бозорида инвестициялаш учун жалб қилиш хусусиятларини ошириш мақсадида, банкларда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш;

•  банкларнинг  чакана  бизнесининг  молиявий  воситалари  кенг  доирасини, шунингдек, чакана ва корпоратив хизматлар соҳасида технологик инновацияларни жорий қилиш;

•  бухгалтерия  ҳисоби  халқаро  стандартларига  ўтишни  якунлаш  ва  Базель-II стандартлари асосида банк назорати тизимини жорий қилиш;

•  йирик банкларни хусусийлаштиришда хорижий инвесторларини жалб қилиш йўли билан,  рақобатли  муҳит  яратиш.

Банкдан ташқари молиявий институтлар фаолиятини тубдан кенгайтириш, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш учун  инвестицияларни  рағбатлантириш  ва  жамғармалар  тўплашнинг  муҳим  омилига айланиши  мумкин.  Бу  бир  томондан,  инвестицияларни  молиялаштириш  манбаларини сезиларли  кенгайтиришга,  бошқа  томондан  эса,  рақобатли  муҳит  яратиш  йўли  билан тақдим этилаётган молиявий хизматлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтиришга имкон беради.  Бу  ўз  навбатида,  инвестицион  фаоллик,  бандликни  таъминлаш  ва  аҳоли фаровонлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

Иқтисодиётда бўш маблағларини жамғаришда, қимматли қоғозлар бозори ҳал қилувчи рол ўйнайди. қимматли қоғозлар бозорининг  ривожланганлиги,  самарали  бозор  муносабатларига  хос  бўлган  хусусият саналади, чунки у давлатнинг аралашувисиз инвесторларнинг кўнгилли равишда қабул қилган  қарорлари  асосида  жамғармаларнинг  инвестицияларга  оқиб  ўтишини  амалга оширишга  имкон  беради. 

Шу  сабабли  бу  соҳада  Ҳукуматнинг  стратегик  вазифаси, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун шароитлар яратиш ҳисобланади. Бу вазифани ҳал этиш бўйича иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Корхоналарни  тўлиқ  давлат  тасарруфидан  чиқариш  ва  шу  асосда  янги  акциядорлик жамиятларини  оммавий  ташкил  қилиш  йўли  билан,  қимматли  қоғозлар  бирламчи бозорини сезиларли кенгайтириш;

•  «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» ги қонунни қабул қилиш ва амалдаги қонун меъёрларини  бир  хилда  мослаштириш  ҳисобига  иккиламчи  қимматли  қоғозлар бозори миқёсини жадал кенгайтириш учун қўшимча шароитлар яратиш;

•  қимматли  қоғозлар  бозорида  суғурта  тизимини  жорий  қилиш,  шунингдек депозитар  тизимнинг  иш  усулларини  халқаро  стандартларга  мувофиқ такомиллаштириш;

•  мажбурий меъёрлар тизимининг шаклланиши ва ахборотни оммавий очиб беришни таъминловчи,  улар  фаолиятини  назорат  қилиш  самарали  механизмини  яратиш воситасида, жамоавий инвестициялаш институтлари ишини рағбатлантириш;

•  халқаро  корпоратив  бошқарув стандартларини  ҳисобга  олган  ҳолда  корпоратив қонунчиликни такомиллаштириш Дастурини ишлаб чиқиш;

•  фонд бозори замонавий инфратузилмасини шакллантириш  ҳамда унинг моддий-техник базасини энг янги ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва электрон ҳужжат айланмасидан фойдаланишга ўтиш воситасида мустаҳкамлаш;

•  қимматли қоғозлар  бозори  учун  кадрлар  тайёрлаш  ва  малакасини  оширишни яхшилаш.

Инвестиция сиёсати ўрта муддатли истиқболда макроиқтисодий  даражада  қуйидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилади:

•  базавий  тармоқлар,  шунингдек  қўшимча  қиймат  яратувчи  тармоқларнинг маҳсулотлари, хизматлар соҳасини сезиларли кенгайтириш ва кичик бизнеснинг динамик ривожланиши ҳисобига, иқтисодиётда саноат улушининг ўсишига хизмат қиладиган иқтисодий фаол таркибини қайта қуриш;

•  мавжуд  корхона  ва  тармоқларни  техник  ва  технологик  модернизациялаш,  янги юқори технологияли тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни яратиш, инновациялардан фаол фойдаланиш механизмларини жорий қилиш ҳисобига мамлакат иқтисодий рақобатбардошлигини ошириш;

•  ички жамғармалардан инвестиция мақсадлари учун максимал даражада самарали фойдаланиш  мақсадида  ЯИМда  жамғармалар  улушининг  ўсишини рағбатлантириш;

•  ишлаб  чиқариш  ва  хизматлар  соҳасини  ривожлантириш  ва  модернизациялашга тўғридан-тўғри  инвестицияларни  амалга  ошираётган  маҳаллий  ва  чет  эл инвесторлари учун қулай инвестиция муҳитини яратиш;

•  фойдани,  ишлаб  чиқаришни  модернизациялаш  ва  ривожлантириш  мақсадида, инвестициялашни  амалга  ошираётган  хўжалик  субъектлари  учун  солиқ  юкини камайтириш  ва  солиқ  имтиёзлари  яратиш  ҳисобига  давлат  инвестицияларига нисбатан хусусий инвестицияларга устуворлик бериш;

•  ҳудудларни комплексли ривожлантириш мақсадида инвестицияларни ҳудудларда оқилона жойлаштиришни рағбатлантириш;

•  чекланган  ресурслардан  самарали  фойдаланиш,  энергия  ва  сувни  тежаш, атроф-муҳитга ифлосланишини камайтирувчи лойиҳаларга  йўналтирилган  инвестиция  лойиҳаларини рағбатлантириш;

•  давлат инвестицияларини йўналтириш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни қатъий чеклаш орқали, давлат инвестициялари самарадорлигини ошириш.

Инвестицион  фаолликни рағбатлантириш  ва  иқтисодий  рақобатбардошликни  ошириш  устуворлигини  ҳисобга олган ҳолда, давлат инвестициялари хусусий инвестицияларини ўсишида катализаторига айланиши,  асосан  ишлаб  чиқариш  ва  ижтимоий  инфратузилмани  ривожлантиришга йўналтирилиши лозим. Давлат инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

•  хусусий  сектор  ҳисобига  амалга  ошириш  мумкин  бўлган  лойиҳаларни молиялаштириш, давлат бюджетидан молиялаштирилмайди;

•  давлат инвестиция лойиҳаларини танлашда, хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларга  хизмат  қилувчи  инфратузилмани  ривожлантиришдаги чекланишлар  ва  торлигини  бартараф  қилиш  зарурати,  унинг  самарадорлигини баҳолашдаги муҳим меъзонидан бирига айланади;

•  инфратузилма  ва  бошқа  лойиҳаларни  амалга  оширишда,  давлат-хусусий ҳамкорликни рағбатлантириш учун амалиётга тадбиқ этилади;

•  давлат  саноатнинг  базавий  тармоқларида  истиқболли  лойиҳаларни  Ўзбекистон Республикаси  Реконструкция  ва  тараққиёт  фонди  билан  биргаликда молиялаштиради.

•  тасдиқланган  ўрта  муддатли  концепцияга  мувофиқ  замонавий ва  хавфсиз автомобил йўлларини қуриш, Йўл фонди маблағлари ҳисобига молиялаштирилади ҳамда  мамлакатнинг  ишлаб  чиқариш  ва  транзит  салоҳиятининг  сезиларли ошишини таъминлайди;

•  мамлакат  минтақаларини  суғориш  учун  сув  билан  барқарор  таъминлаш лойиҳаларини бюджетдан молиялаштириш, шунингдек Ҳукумат кафолати остида жалб  этилган  хорижий  банклар  ва  халқаро  молиявий  институтлар  кредитлари ҳисобидан ҳам молиялаштириш амалга оширилади;

•  соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш давлат  бюджети  ва  бюджетдан  ташқари  Мактаб  фонди,  шунингдек  Ҳукумат кафолати остида жалб этилган хорижий банклар ва халқаро молиявий институтлар кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

Хусусий  инвестицияларни  рағбатлантириш. Инновацион  технологияларни  жорий қилиш,  иқтисодиётни  таркибий  қайта  қуришни  тезлаштириш,  унинг рақобатбардошлигини ошириш ва ривожланиш суръатини кучайтиришга йўналтирилган хусусий инвестицияларни рағбатлантиришга, энг муҳим шароит– қулай тадбиркорлик муҳитини таъминлашдан ташқари– бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишга ҳам хизмат қилади:

•  корхоналар фойдасини қайта инвестициялаш учун солиқ рағбатларини яратиш;

•  технологик  асбоб-ускуналар,  хом  ашё  ва  ярим  тайёр  маҳсулотлар  киритишни енгиллатиш орқали янги инновацион лойиҳалар яратиш таҳдидларини пасайтириш;

•  илмий-тадқиқот  марказлари,  университетлар  ва  хусусий  сектор  ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишни рағбатлантириш;

•  инновацион  инвестиция  лойиҳаларини  молиялаштиришга  йўналтирилган  венчур фондлари  ва  инвестиция  компанияларини  яратиш  ва  уларнинг  фаолиятига  ҳар томонлама кўмаклашиш;

•  интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, интеллектуал мулк ҳуқуқини  тўғри  акс  эттириш  учун  бухгалтерия  ҳисобини  такомиллаштириш  ва унинг  қийматидан  инновацион  лойиҳаларни  амалга  ошириш  учун молиялаштиришда фойдаланиш;

Ташқи  иқтисодий  фаолият  ўрта  муддатли  истиқболда  халқаро  меҳнат  тақсимоти  ва глобаллашувнинг устунликларидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини  ошириш  ва  унинг  жаҳон  хўжалигига  интеграциялашувига йўналтирилади.  Бу  соҳада  иқтисодий  сиёсатнинг  мақсадли  йўналиши  юқори  ўсиш суръатларига эришиш учун шароитлар яратиш, унинг таркибида юқори қўшимча қийматли товарлар улушини ошириш ва кичик бизнес улушини кўпайтириш ҳисобланади.

Хорижий  инвестицияларини  тўғридан-тўғри  жалб  қилиш  ва  маҳаллий  корхоналарни трансмиллий компаниялар учун қулай инвестицион муҳит яратиш, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришишнинг муҳим омилларига айланади.

Бу  вазифаларни  ҳал  этишга  хизмат  қилувчи  асосий  чора-тадбирлар  қуйидагилардан иборат:

•  маҳаллий  ишлаб  чиқарувчиларнинг  манфаатларига  жавоб  берувчи  босқичма-босқич  импорт  режимини  эркинлаштириш  дастурини  ишлаб  чиқиш  ва  амалга ошириш;

•  экспорт-импорт  операцияларининг  транзакция  харажатларини  камайтириш  ва божхона  жараёнларини  соддалаштириш,  уларни  халқаро  стандартлар  билан уйғунлаштириш, шунингдек, автоматлаштириш элементларини жорий қилиш йўли билан экспорт ва импорт самарадорлигини ошириш;

Информация о работе Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари