Кредитнинг моҳияти, зурурияти, функциялари ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 29 Ноября 2014 в 12:03, контрольная работа

Краткое описание

Маълумки, жамият фаолиятининг асосини ишлаб чиқариш ташкил этади. Ишлаб чиқаришни ўзлуксизлигини таъминлашда эса кредитнинг ўрни муҳим ҳисобланади.
Бошқача айтганда корхоналарнинг бозор иқтисодиёти шароитида иш юритишида ишлаб чиқариш жараёнининг ўзлуксизлигини таъминлаш, корхонанинг асосий ва айланма фондларининг айланишини тўхтаб колишига йўл қўймаслик, корхоналарни молиявий ресурслари билан таъминлаш, корхоналар томонидан товар маҳсулотини сотганда, сотилган товар учун тўлов сумммасини олиш ва бошқа объектив ва субъектив сабаблар кредитнинг зарурлигига олиб келади.

Вложенные файлы: 1 файл

Кредитнинг ва унинг моҳияти.doc

— 86.50 Кб (Скачать файл)

Кредитнинг моҳияти, зурурияти, функциялари ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни.

 

Маълумки, жамият фаолиятининг асосини ишлаб чиқариш ташкил этади. Ишлаб чиқаришни ўзлуксизлигини таъминлашда эса кредитнинг ўрни муҳим ҳисобланади.

Бошқача айтганда корхоналарнинг бозор иқтисодиёти шароитида иш юритишида ишлаб чиқариш жараёнининг ўзлуксизлигини таъминлаш, корхонанинг асосий ва айланма фондларининг айланишини тўхтаб колишига йўл қўймаслик, корхоналарни молиявий ресурслари билан таъминлаш, корхоналар томонидан товар маҳсулотини сотганда,  сотилган товар учун тўлов сумммасини олиш ва бошқа объектив  ва субъектив сабаблар кредитнинг зарурлигига олиб келади.

Кредит (лотинча – ишониш – верить, доверяться) деганда ўз эгалари қўлида вақтинча бўш турган айрим қиймат ёки пул маблағларининг бошқалар томонидан маълум муддатга хақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар тушунилади.

Кредит қадимдан маълум бўлиб, у дастлаб савдода алмашув жараёнида пайдо бўлган бўлиб, у аввал товарларни кредитга сотилиши билан бођлиқ. Бунга сабаб ҳаридорни товар сотиб олишга ҳамиша ҳам нақд пули бўлмайди, у товар сотилса тушади, товар сотувчи эса уни тушишини кутиб туролмайди (шу даврда товарнинг қиймати тушиб кетиши, сифати пасайиши мумкин.). Шу ва бошқа холатлар товарларни  кредитга сотишга олиб келган. Кредит товар ишлаб чиқаришнинг ва товар муомиласининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади ва унинг ривожланиши билан бођлиқ. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан пул шаклидаги кредит пайдо бўлди.

Кейинчалик кредит бериш мустақил фаолиятга айланиб, унинг асосий функцияси бўлиб пул эгалари ва унга вақтинча мухтож бўлганлар ўртасидаги воситачиликдир. Ќозир бу фаолият махсус малака ва техникага эга бўлган махсус ихтисослашган муассасалар-банклар томонидан амалга оширилмоқда.

Кредитнинг имконияти ва зарурлиги шу билан боғлиқки корхоналар маҳсулот сотишда, ходимларга меҳнат  хаки ҳисобланганда, корхона ва жисмоний шахслар ўз пулларини банкларда саклаши ва бошқа холларда вақтинчалик бўш бўлган пул маблағлари бўлгани холда бошқа корхона ва ташкилотларда ўз фаолиятларини ўзлуксизлигини таъминлаш учун тегишли пул маблағига эҳтиёж сезади. Бу холат қишлоқ хўжалик корхоналарига ҳам тегишли бўлиб, бу ишлаб чиқаришни мавсумийлиги, маҳсулот  ишлаб чиқариш вақти билан уни сотиш хажмини кўпчилик маҳсулотлар бўйича мос келмаслиги, сотилган маҳсулотларга пулни ўз вақтида келиб тушмаслиги ва бошқа холатлар уларни кредитдан фойдаланишни такозо этади.

Бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг аҳамиятини ошиши қуйидагилар билан боғлиқ:

  1. Нақд пулдан фойдаланишни камайтириб, муомила ҳаражатларини, пул эмиссиясини  камайишини таъминлайди.
  2. Корхоналар ва ахолининг вақтинчалик бўш пул маблағлари кредит муассасаларида сақланиши туфайли улардан унумли фойдаланиш таъминланади.
  3. Банк муассасаларига тупланган пуллар халқ хужалиги тармоқлари, корхоналарнинг асосий ва айланма маблагларининг тулдиришнинг қарзга олинган манбаи сифатида муҳим аҳамиятга эга.
  4. Кредит туфайли хужаликлар уртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилиши таъминланади, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнининг ўзлуксизлиги таъминланади ва бошқалар.

 

Ижтимоий иқтисодий тизимда кредитнинг ўрни ва роли у бажараётган функциялар билан аниқланади. Кредитнинг функцияси – бу кредитнинг иқтисодиётдаги фаолиятининг муайян равишда намоён бўлишидир.

Кредитнинг функциялари:

1. Қарзга берилувчи қийматни  вақтинча фойдаланишга бериш. Бунда кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги муносабат шундай аниқланадики, кредитор қарз олувчига ресурсларни таклиф қилади, қарз олувчи  бу ресурсларни ишлатади ва бунда қарзга берилувчи қиймат кредитор ва қарз олувчи ўртасида айланади.

2.  Қайта тақсимлаш. Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларига – таъминот, ишлаб чиқариш, таксимлаш, муомила ва истеъмолга хизмат килади.

Ушбу функция ёрдамида корхоналар, ташкилотлар, давлат ва шахсий секторнинг бўш пул маблағлари ва даромадлари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга, муайян тўлов асосида берилади. Бу функция ёрдамида  ишлаб чиқаришдаги пропорциялар  ва  пул капитали  ҳаракати бошқарилиб турилади.

3. Муомила ҳаражатларини  тежаш. Бу функция ёрдамида накт пулсиз  ҳисоб-китоблар ривожлантирилиб, ҳисоб-китобларни тезлигини ва кам ҳаражатлилиги таъминланади. Капиталнинг муомилада бўлиш вақтини тежалиши унинг ишлаб чиқаришда бўлиш вақтини оширади ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, фойдани ортишига олиб келади.

4. Капитал тўпланишининг жадаллашуви ва марказлашуви. Капитал тўпланиши жараёни иқтисодий ривожланишнинг барқарорлашуви ва хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мақсадига эришишининг муҳим шарти ҳисобланади. Бу ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун кредит ёрдамида катта хажмдаги маблағга эга бўлишга имкон яратади. Ушбу функция хозирги шароитда режали иқтисодиёт даврида ривожланмаган ва маблағлар билан таъминланмаган фаолият жабҳаларини молиявий маблағлар билан таъминлаш жараёнини сезиларли тезлаштиради.

5. Муомилага тўлов воситаларини  чиқариш. Бу функцияни амалга ошириш жараёнида кредит фақатгина товар эмас, балки пул муомиласининг жадаллашувига, ундан нақд пулларни сиқиб чиқариб, тўловлар айланишининг  тезлашувига ижобий таъсир кўрсатади. Кредит туфайли пул муомиласи доирасига вексель, чек, кредит карточкалари каби воситалар киритилиб, нақд пулли ҳисоб-китобларни, нақд пулсиз ҳисоб-китобларга алмаштиради. Бу эса ички ва ташки бозордаги иқтисодий муносабатлар  механизмини осонлаштиради ва тезлаштиради. Бу масалани ҳал этишда тижорат кредити  замонавий товар алмашинишининг керакли элементи сифатида муҳим ўрин тутади.

 

Кредитнинг объекти - бу (кредитор) қарз берувчидан қарз олувчига бериладиган қийматдир. Бошқача айтганда  кредит айнан қайси мақсад учун берилса, шу кредит объекти ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида банклар  деҳқончилик ва чорвачилик ҳаражатлари -  минерал ўғит, ёқилғи ва мойлаш материаллари  ва бошқа ҳаражатлар  кредитланади. Кредит муносабатларининг субъектлари бўлиб (қарз берувчи) ва қарздор (қарз олувчи)лар ҳисобланади.

Бошқача айтганда кредитлаш субъектлари бўлиб давлат корхона ва ташкилотлари, қурилиш ташкилотлари, савдо ташкилотлари, фермер ва ширкат хўжаликлари, якка меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, қўшма корхоналар, микро фирмалар,  бирлашмалар, тижорат банклар ва бошқалар  ҳисобланади.

Юқоридаги субъектлар кредит олувчи сифатида фаолият кўрсатса, тижорат банклари ёки бошқа кредит муассасалари кредит берувчи субъект сифатида намоён бўлади.

 


Информация о работе Кредитнинг моҳияти, зурурияти, функциялари ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни