Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Мая 2013 в 10:51, курсовая работа

Краткое описание

Тижорат банклари мутлақо бошқача тамойиллар асосида тузилиб, иш олиб бормоқдалар. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ёки бошқа бирор хужалик субъекти эндиликда асосланган инвестиция ва хужалик юритиш режаларисиз, бизнес режасиз кредит, унга тенглаштирилган ресурсларни илгаридек ололмайдилар. Бундан ташқари, кредит, маълумки, факатгина қайтиб бериш шарти билан эмас, балки тегишли фоиз ставкалари хисобга олинган холда берилади, бу эса маблағ олувчилар зиммасига, аввало уз ишончларини банкка, бу кредитларни қайтариш муддатларига риоя қила олишлари хақида жиддий уйлаганлиларидан сунг берилади.

Содержание

Кириш………………………………………………………………………………..
3
1-БОБ.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
8
1.1.
Тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларни турлари
8
1.2.
Тижорат банкларининг кредит операцияларининг хуқуқий асослари.
17
2-БОБ.
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ.
31
2.1.
Тижорат банкларининг кредит бериш тартиби
31
2.2.
Тижорат банкларида кредит бериш механизмининг бугунги холати ва унинг тахлили.
40
2.3.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни пайдо булиш сабаблари ва ундаги муаммолар
62
3-БОБ.
ИКТИСОДИЁТНИ ГЛОБАЛЛАШУВИ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ПАЙДО БУЛИШНИНГ КАМАЙТИРИШДАГИ ЙУНАЛИШЛАРИ
69
3.1.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари
69
3.2.
Тижорат банкларини муаммоли кредитларини пайдо булиш сабабларини камайтиришнинг асосий йуналишлари.
74
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР………………………………………………………
83
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

Вложенные файлы: 1 файл

Муаммо кред.Изамов.02.06.10.doc

— 595.00 Кб (Скачать файл)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 31 октябрдаги “Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича Республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида”ги 991-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида банклараро танлов ўтказилди. Мазкур танловда банклар ўртасида “Энг яхши эмитент банк” номинацияси бўйича Агробанк 1-ўрин соҳиби бўлди. Банк пластик карт хизмат турини босқичма-босқич ташкил қилиши туфайли замонавий тўлов тизими бугунги кунда юқори даражаларга эришди.

2008 йилда банкнинг  капиталлашув даражасини ошириш  ва ресурс базасини мустаҳкамлашга  алоҳида эътибор  қаратилиб,  натижада банк капитали 2008 йил  31 декабрь ҳолатига 131 233 млн. сўмни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 22 903 млн. сўмга ёки 21,1% га ошди, бунда  устав капитали ҳисобот даврига 50 000 млн. сўмни ташкил қилди ва йил бошига нисбатан 11 083 млн. сўмга ёки 28,5% га ошди.

Бугунги кунда шакллантирилган жамланма капитал миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган ҳамда халқаро молия институтлари билан имзоланган кредит шартномаларида акс эттирилган иқтисодий меъёр ва талабларга тўлиқ жавоб беради.

Жумладан, капиталнинг  етарлилик коэффициенти бўйича минимал меъёр 10% даражасида ўрнатилган ҳолда 2008 йил 31 декабрь ҳолатига регулятив капиталнинг таваккалчиликка тортилган активларга нисбати 15,3% ни, 1-даражали капиталнинг етарлилик коэффициенти 13,8% ни (меъёр min 5%) ва левераж 11,3% ни (меъёр min 6%)  ташкил этиб, яқин келажакда банк томонидан активлар миқдорини янада ошириш имкониятини беради.

Хусусан, банкнинг ликвидлилик  ҳамда ишончлилик кўрсаткичи мақбул даражадалиги салмоқли маблағларни  банк айланмасига жалб қилиш имкониятларини бериши натижасида банк ресурс базаси ҳисобот даврига 1383,38 млрд.сўмни ташкил этган бўлиб, 2009 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 423,8 млрд. сўмга ўсган.

Мақсадли жамғармалар  ва халқаро молия ташкилотларининг кредитларини жалб этилиши, йирик инвестиция лойиҳаларига маблағларни инвестиция қилиш ҳажмларининг ўстирилиши натижасида банк ресурс базасида жалб қилинган мақсадли кредит ресурслари салмоқли улушларда шаклланган. Хусусан, Агробанк томонидан жалб қилинган мақсадли кредит ресурслари 2008 йил 31 декабрь ҳолатига 183,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,8 млрд. сўмга кўпайган.

10 жадвал

Агробанкнинг активлар таркибидаги ўзгариш динамикаси.24

(млн. сўм)

т/р

Активлар

01.01.2009

Сўмда      Улуш, %

01.01.2010

Сўмда      Улуш, %

Нақд пуллар ва бошқа касса хужжатлари

20338,2

2,1

17934,2

1,3

ЎРМБдаги пул маблаглари

117788,4

12,3

216967,1

15,7

Бошқа банклардаги пул маблаглари

17532,3

0,2

30044,1

2,2

Давлат қисқа муддатли облигациялари

1287,4

0,1

847,0

0,06

Мижозларга берилган кредитлар соф қолдиғи

690514,0

72,0

991973,6

71,7

Минус: эхтимолий зарарлар бўйича захиралар

3837,8

0,4

  12620,0

0,9

Соф кредитлар ва бўнаклар

689365,9

71,8

979420,9

70,8

Инвестициялар

5858,4

0,6

14099,6

1,02

Асосий воситалар

34867,9

3,6

49927,8

3,6

Солиқ талаблари

3973,7

0,4

3020,0

0,2

Бошқа активлар

13083,3

1,4

12975,4

0,9

Жами активлар

959613,6

100,0

1383389,0

100,0




 

Ҳисобот даврига банкнинг жами активлари (нетто) 1383,38 млрд. сўмни ташкил этди, шу жумладан даромад келтирадиган активлар 991,97 млрд. сўмни ёки 71,7% ни ташкил этган. 2009 йил 31 декабрь ҳолатига кредит қўйилмаларининг миқдори (брутто) 991,97 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилга нисбатан 330,0 млрд. сўмга ёки 43,6% га ўсди. Кредит қўйилмаларининг жами активлардаги салмоғи эса 71,7% ни ташкил этди.

2008 йил давомида иқтисодиёт  тармоқларига жами ажратилган  кредитлар миқдори 941,5 млрд. сўмни  ташкил этиб, 2007 йилга нисбатан 146 млрд. сўмга ёки 118 фоизга ўсди.

Ажратилган кредитлар  қишлоқ хўжалик корхоналари, моддий-техника  таъминоти корхоналари, саноат  ва қурилиш корхоналари,  савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига йўналтирилган.

Агросаноат комплекси  тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта  жиҳозлашга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини юритиш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижасида 2008 йил давомида банк томонидан 197 млрд. сўм миқдорида инвестиция кредитлари ажратилди. Инвестицияга йўналтирилган кредитлар қолдиғи 394 млрд. сўмни ташкил қилди.

2009 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кредит қўйилмалари қолдиғи 1017,7 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 287,5 млрд. сўмга ёки 43,6 фоизга ортди.

Шу жумладан хорижий  валюта қўйилмалари қолдиғи 71,8 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 11 млрд. сўмга ёки 118 фоизга ўсди.

Кредит қўйилмаларининг 270 млрд. сўмини ёки 37 фоизини қисқа  муддатли кредитлар,  459 млрд. сўмини ёки 63 фоизини узоқ муддатли кредитлар  ташкил этди. Йил бошига нисбатан қисқа  муддатли кредитлар 84 млрд. сўмга ёки 145 фоизга, узоқ муддатли кредитлар 121 млрд. сўмга ёки 136 фоизга ўсди.

Агробанк томонидан  ажратилган жами кредитларнинг 54 фоизи  инвестиция лойиҳаларга йўналтирилган. 

Ўтган 2009 йилда қишлоқ хўжалик корхоналарига  377,40 млрд. сўм кредит ажратилган бўлиб, бу маблағлар ғалла ўриш комбайнлари, ҳайдов ва чопиқ тракторлари, турли хил тиркамалар ҳамда эҳтиёт қисмлар харид қилиш ва чорва моллари сотиб олишга, сув чиқариш насослари, ишлаб чиқариш технологиялари ҳамда шу каби мақсадлар учун йўналтирилган.

11-Жадвал

Агробанк кредит портфелининг мулкчилик шакли бўйича 25

таркиби (млн. сўм)

т/р

Кўрсаткичлар

01.01.2008 й

Сумма         Улуш, %

01.01.2009 й

Сумма        Улуш, %

1.

Саноат 

113168

15,5

213766

21,0

2.

Қишлоқ хўжалиги

285328

39,1

377399

37,1

3.

Транспорт ва алоқа

1763

0,2

2009

0,2

4.

Қурилиш

32899

4,5

45409

4,5

5.

Савдо ва умумий овқатланиш

57623

7,9

58656

5,8

6

Моддий-техника таъминоти

129066

17,7

158424

15,6

7

Бошқа  соҳаларга

110370

15,1

162082

15,9

6.

Жами 

730217

100,0

1017745

100,0


 

Агробанк томонидан  чет эл кредит линияларини жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалик корхоналари, жумладан фермер хўжаликларининг моддий- техника таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида ажратилган кредитлар миқдори ҳисобот даврига 25,4 минг АҚШ долларини, шундан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки маблағлари бўйича 15,4 минг АҚШ долларини, Осиё Тараққиёт Банки маблағлари ҳисобидан “Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш” лойиҳаси юзасидан 7 млн. АҚШ долларини ҳамда “Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш” лойиҳаси маблағлари бўйича 2 млн. 956 минг АҚШ долларини ташкил қилиб, қишлоқ хўжалик корхоналари молиялаштирилган маблағлар ҳисобига Германиянинг КЛААС компаниясида ишлаб чиқарилган 115 дона “Доминатор-130” русумли дон ўриш комбайни, 244 дона ТТЗ-80/11 трактори, 34 дона ТТЗ-80/10, 73 дона ВТ-150 ҳайдов трактори, 39 дона Т-4А трактори, 88 дона МТЗ-80Х трактори, 76 дона плуг, 140 дона культиватор ва бошқа қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминланди.

Агробанк томонидан 2008 йил давомида Осиё Тараққиёт Банки  “Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш” ҳамда “Аму Занг машина канали тизимини тиклаш” лойиҳалари доирасида қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида агротехник тадбирларни ўрнатилган муддатларда бажарилишини таъминлаш мақсадида 2009  йилнинг 31 декабрь ҳолатига жами 2 млн. 735 минг АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилди. Ушбу кредитлар ҳисобига жами 54 дона турли русумдаги қишлоқ хўжалик техникалари харид қилинди.

Бундан ташқари 2010 йилда  Осиё Тараққиёт Банки “Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида 3,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштириш борасида ОАТБ “Агробанк” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида қўшимча шартнома тузиш борасида, шунингдек Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки маблағлари ҳисобидан “Қишлоқ хўжалик корхоналарини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш борасида мулоқотлар олиб борилмоқда.        

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги  «2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати  корхоналарини модернизация ва реконструкция  қилиш дастури тўғрисида»ги 70-сонли қарори асосида 2008 йилда ушбу мақсадларга жами 5 млрд. 453 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Ушбу мақсад учун ажратилган кредитлар қолдиғи йил бошига нисбатан186 фоизга ўсди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ 704-сонли Қарори ижроси бўйича Агробанк томонидан 2008 йил давомида жами 20 млрд. 515 млн. сўмлик капитал қўйилмалар, шу жумладан бюджет маблағлари ҳисобига «Оролбўйи” Қорақалпоғистон Республикаси бирлашмасининг қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурига киритилган 27 та объекти юзасидан 1 млрд. 256 млн. сўм, қишлоқ хўжалик корхоналарини таркибий қайта қуриш Агентлигининг 3 та йўналиши юзасидан жами 61 та объектига 3 млрд. 105 млн. сўм, шу жумладан «Қишлоқ хўжалик корхоналарини қўллаб-қувватлаш» йўналишининг 28 объекти юзасидан 180,0 млн. сўм,  «Инфратузилмаларни ривожлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалик корхоналарининг инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш» йўналишининг 14 объекти бўйича 2 млрд. 130 млн. сўм ва «Дон маҳсулотларининг ҳосилдорлигини ошириш» йўналишининг 19 объекти юзасидан  794,5 млн. сўмлик объектлари молиялаштирилди.

Юқорида номи келтирилган  кредит линияларининг жалб этилиши  натижасида хусусий тадбиркорлик субъектларининг 52 та инвестиция лойиҳалари молиялаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 1644 дан зиёд янги ишчи ўринлари яратилди. Банк томонидан молиялаштирилган лойиҳалар республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб тақсимланган бўлиб, иқтисодиётимизнинг турли соҳалари, хусусан енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш, қурилиш ҳамда бинокорлик соҳалари ва минитракторлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Ушбу лойиҳаларнинг  амалга оширилиши натижасида 2008 йил 31 декабрь ҳолатига жами 57,3 млрд. сўмга тенг импорт ўрнини босувчи ва экспортга  йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 14 млн. АҚШ долларидан зиёдроқ маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.

2008 йил охирига келиб, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Roison White Goods” қўшма корхонасининг кир ювиш машиналари ва музлаткичлар ишлаб чиқариш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Германиянинг “Bayerische hypo-und Vereinsbank AG” банки кредит линияси маблағи ҳисобидан 3 млн. 334 минг Евро миқдорида ресурс жалб қилинди. Шу билан бирга ўз маблағлари ҳисобидан “Бухоро Гилам” акциядорлик жамиятига 796,8 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча молиялаштириш операцияси амалга оширилди.

2008 йил давомида Германиянинг  “Банк Гезельшафт Берлинер” банки билан имзоланган икки томонлама доиравий битим асосида ўрнатилган, кенг қамровли муносабатлар ўрганилиб, Германиянинг йирик банкларидан бири бўлган истиқболли лойиҳаларини жалб қилиш ва молиялаштириш имкониятлари ўрганилмоқда.

2008 йил 31 декабрь ҳолатига  мазкур кредит линияси маблағлари ҳисобидан жами 2,1 млрд. сўм миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган ресурс ҳисобидан 12 та мижозга мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш учун кредитлар ажратилди.

Агробанк ва унинг филиалларида Президентимиз ҳамда Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ xўжалигини ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган долзарб чора-тадбирларни амалда қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан бажарилишини таъминлаш борасида жуда катта миқёсда ишлар амалга оширилмоқда ва банк томонидан кредит маблағларини иқтисодиётнинг реал секторларига, шу жумладан аҳоли учун зарур бўлган истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ихчам минитехнологияларни сотиб олишни кредитлашга йўналтириш, янги ишчи ўринлари яратиш ҳамда улар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобига нақд пул тушумларини кўпайтиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Амалга оширилган чора-тадбирлар  натижасида 2008 йил 31 декабрь ҳолатига банк филиаллари томонидан хизмат кўрсатилаётган кичик бизнес субъектлари сони 119 956 тани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 6 336 тага кўпайди.

2009 йил 31 декабрь ҳолатига  кичик бизнес субъектларининг  34543 та лойиҳаси молиялаштирилди,  берилган кредитларнинг умумий  ҳажми 101,3 млрд. 454 млн. сўмни ташкил  этди, шундан банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 69 млрд. 301 млн. сўм, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан 15 млрд. 876 млн. сўм, хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан 4 млрд. 543 млн. сўм ажратилди. Мазкур субъектларга барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитларнинг умумий миқдори 2007 йилга нисбатан 57 млрд. 789 млн. сўмга ёки 2 бараварига ўсди.

Ушбу ажратилган кредитларнинг 18  млрд. 457 млн. сўми ёки 22%и саноатга, 44 млрд. 694 млн. сўми ёхуд 54%и қишлоқ хўжалигига, 7  млрд. 332 млн. сўми ёки 9%и маиший хизмат ва сервис соҳасини ривожлантиришга, 5 млрд. 282 млн. сўми қурилишга, 5 млрд. 155 млн. сўми савдога, 2 млрд. 534 млн. сўми эса бошқа соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилди.

2008 йил давомида Агробанк  томонидан банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 46 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши белгиланган бўлиб, амалда 69,3 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди ёки ўрнатилган прогноз 151 фоизга бажарилди.  

   Ҳисобот даврида банк томонидан хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган микрокредитлар ҳажми янада ортди. 2008 йил давомида микрокредитларнинг ҳажми 39 млрд. сўмни ташкил этди. Ажратилган микрокредитлар 2007 йилга нисбатан 9 млрд. 253 млн. сўмга ёки 31 фоизга кўпайди.

Жумладан, 2008 йил давомида кичик бизнес субъектларига берилган кредитлар ҳисобига яратилган ишчи ўринлар сони 32 404 тага кўпайди ва ўтган йилга нисбатан 6 271 тага ўсди.

Йил давомида ажратилган кредитлар ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 34 млрд. 781 млн. сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий  ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида  чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳисобот йилида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 4 млрд. 930 млн. сўм, Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 млрд. 431 млн. сўм, жами 8 млрд. 361 млн. сўм ажратилиши белгиланган бўлиб, амалда 10 млрд. 135 млн. сўм ажратилди ва ўрнатилган прогноз 121 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги “Ёш  оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3878-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида 2008 йил давомида 5 млрд. 168 млн. сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда йил давомида  5 млрд. 938 млн сўм микрокредитлар ажратилди ёки ўрнатилган прогноз 115 фоизга бажарилди.

Информация о работе Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари