Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 20 Июня 2013 в 09:44, контрольная работа

Краткое описание

Банк активлари - бу банкка тегишли µамда моддий іийматга эга бґлган іийматликлар: наід маблаІлар, іарзларга берилган маблаІлар, бинолар ва асбоб-ускуналардан ташêил топади. Булардан ташіари, банкда номатериал активлар µам мавжуд бґлиб, булар ґзларининг моддий шаклига эга бґлмайдилар, аммо банкнинг асосий фаолиятида фаол иштироê этади. Банк самарали фаолият кґрсатиши учун ґзининг активларининг таркиби тґІри белгилаб олиши ва улардан оіилона фойдаланиши керак бґлади.

Содержание

Халқ хужалигидаги хисоб турлари ва унинг хусусиятлари
Бухгалтерия хисобини ташкил қилиш принциплари.
Бухгалтерия хисобининг функцияси, предмети ва вазифалари.
Бухгалтерия хисобига қуйиладиган талаблар ва бухгалтерия усуллари.

Вложенные файлы: 1 файл

25___.doc

— 147.00 Кб (Скачать файл)

Корхоналар, муассасаларда  юритиладиган бухгалтерия ҳисоби «Узбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи туёрисида»ги қонунига асосланиб олиб борилади. Корхоналар бухгалтерия ҳисоби шу корхоналар фаолиятини узлуксиз, ёппасига кузатиб, ҳужжатлаштириб, олинган маълумотларни баҳолаш орқали счетлар тизимида икки ёқламаёзув ёрдамида акс эттиради, ҳамда ҳисоб маълумотлари хақикийлигини инвентаризация ёрдамида текшириб, аниқ ва туёри ҳисоб маълумотлари асосида бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузади.

Корхона, муассасалар, уюшмалар, концернлар фаолиятидан, мулкчилик  шаклидан келиб чикиб уларни хужалик мулклари ҳам турли миқдорда ва таркибда булади. Корхоналар фаолияти уларни халқ хужалиги қайси соҳасига таалуклигидан келиб чикиб қуйидагича булиши мумкин:

  • қишлоқ хужалик корхоналари (жамоа хужаликлари, фермер хужаликлари ва х.к.).
  • саноат ишлаб чиқариш корхоналари (енлиг саноат, огир саноат).
  • маориф соҳаси муассасалари (богча, лицей, гимназия, хунар-техника билим юртлари, институт, университет ва х.к.).
  • савдо корхоналари (воситачи корхоналар, чакана савдо корхоналари, умумий овкат корхоналари, тайёрлов корхоналари).
  • Согликни саклаш муассасалари.
  • Маданий-маиший муассасалари ва х.к.

Юқоридагилардан куриниб турибди-ки халқ хужалиги асосий бугини ҳисобланувчи корхона муассаса, ташкилот, уюшма, концернлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасига таалуклиги билан ҳам гуруҳга ажратилади. Масалан: қишлоқ хужалик корхоналарида қишлоқ хужалик маъхсулотлари етиштирилади, ҳамда бевосита истеъмолчига ёки қайта ишлаш учун саноат корхоналарига берилади.

Саноат корхоналарида  эса, озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил саноат буюмлари (кийим-кечак, газлама, галантерия буюмлари, уй-рузгор буюмлари ва бошклар), огир саноат маҳсулотлари (асбоб-ускуна, автомобиль, жихозлар, тайёра ва бошқалар ) ишлаб чиқилади ва истеъмолчига етказади. Савдо корхоналарида ишлаб чиқилган маҳсулотлар бевосита истеъмолчига етказилади, яъни ушбу корхоналар ишлаб чиқарувчилар билан ҳаридорлар уртасида воситачи булиб ҳисобланади. Савдо корхонасидан бири булган умумий овкатланиш корхонасида эса, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш йулга қуйилган.

Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат буюмлари меҳнат воситалари орқали ишчи кучи ёрдамида қайта ишланиб тайёр маҳсулот куринишини олади ва шу ишлаб чиқариш корхоналаридаги бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқариш фондлари ҳаракати устидан тулиқ назоратни урнатиб, ҳисоб ишларини олиб боради.

Ноишлаб чиқариш соҳасига қарашли маданий, илмий, маорифий, согликни саклаш, мудофаа–нафақа органлари, турли бюджет ташкилотларида ишлаб чиқариш корхоналарида тайёрланган ижтимоий маҳсулотлар тақсимланиб, истеъмол қилинади. Ушбу муассасалар фаолияти юритилиши учун бюджетдан мабла\ ажратилади ва шу муассасалар бухгалтерия ҳисоби ажратилган мабла\лар ҳаракатини узлуксиз назорат қилиш мақсадида ҳисоб юритади.

Демак, бухгалтерия ҳисоби корхоналар хужалик мулки ва улар ҳаракатини, улардан оқилона фойдаланишни тегишли усулларни қуллаган ҳолда акс эттириб боришдир.

Мамлакатимизда  бозор иқтисодиётига утиш жараёнида олиб борилаётган ислоҳатларга кура турли мулкчилик шакллари ривожланмоқда. «Корхоналар туёрисида», «Ер туёрисида», «Тадбиркорлик туёрисида» ва бошқа хукумат қонунларига кура, ислоҳатлар ривожи учун хизмат қиладиган ҳуқуқий негизлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Иқтисодиёт юксалиши омилларидан бири мулкчилик шакли турлилига эришиб, давлат мулкчилигини ягона хукмронлигига чек қуйишдир. Хозирги даврга келиб халқ хужалиги корхоналари, муассасалари, концерн ва бирлашмалари нафақат давлат мулкига, балки, хусусий, жамоа, акционерлар мулкига, ҳамда қушма корхоналар мулкига ҳам асосланмоқда.

Корхоналар қайси мулкчилик шаклига асосланганлигига ва фаолияти тури, доирасига кура, улар хужалик мабла\лари миқдори ҳамда хажми турлича булади.

Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини урганиб, ҳисобини юритар экан. Демак, бухгалтерия ҳисобининг объектлари қуйидагилардан иборат булади:

  1. Хужалик мабла\лари.
  2. Хужалик мабла\ларини топиш манбаалари.
  3. Хужалик жараёнлари.

Хужалик мабла\ларини яхши урганиш ва улар бухгалтерия ҳисобини юритишни осонлаштириш мақсадида улар туркумланади. Хужалик мабла\лари туркумланаётганда уларни қуйидаги хусусиятларини эътиборга олмоқ зарур:

  1. Хужалик мабла\ларидан фойдаланиш ҳарактерига кура:
  2. Хужалик мабла\ларини корхона фаолиятида қатнашиш ҳарактерига кура:

Хужалик мабла\лари биринчи хусусиятига кура қуйидаги турларга булинади:

  1. Ишлаб чиқаришдаги:

А) меҳнат воситалари.

Б) меҳнат буюмлари.

  1. Муомаладаги.
  2. Оборотдан четлатилган мабла\лар.

Хужалик мабла\ларини корхона хужалик фаолиятида қатнашиши ҳарактерига кура қуйидагича туркумлашимиз мумкин:

  1. Асосий мабла\лар:

А) Ишлаб чиқаришдаги.

Б) ноишлаб чиқаришдаги.

  1. Айланма мабла\лар.

А) меъёрлашадиган.

Б) маъерлашмайдиган.

  1. Оборотдан четлатилган мабла\лар.

Меҳнат воситаларидан бир неча йиллар фойдаланилади ва улар ишлаб чиқаришда қатнашиб Ûз куринишларини саклаб қолади.

Асосий воситалар меҳнат воситалари ҳисобланиб, улар 1 йилдан куп хизмат қилади ва қиймати энг кам меҳнат ҳақини 50 баробаридан юқори булади. Асосий воситалар уз қийматини, уларга ҳар ойда ҳисобланадиган эскириш суммалари (амортизация ажратмалари) орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига қушиб боради.

Асосий воситаларга  бинолар, иморатлар, иншоатлар, транспорт воситалари, компьютерлар, касса аппарати ва х.к ларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Бундан ташқари корхоналарда шундай хужалик мабла\лари мавжудки, улардан ҳам узоқ вақт фойдаланиш натижасида корхона хужалик фаолияти давомийлиги, ривожи таъминланади. Бундай хужалик мабла\и номоддий активлардир.

Номоддий  активларга ер, сув ва бошқа табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи, патент, лицензиялар, компьютер дастур маҳсулотлари, савдо белгиси ва бошқалар мисол булади. Номоддий активлар табиий-моддий куринишга эга булмайди, аммо корхонага даромад келишини таъминлайди ёки корхоналарни бирор бир фаолият билан шуёулланишига хукук беради. Ҳамда қийматга эга булиб, асосий воситалар каби уз қийматларини маҳсулот таннархига эскириш ҳисоблаш орқали қушиб борадилар.

Номоддий активларни узига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  1. Бу активлардан фойдаланиш муддати бир йилдан юқори:
  2. Корхона фойда олишига мулжалланган.
  3. Баъзи бир номоддий активлардан ташқари (товар белгилари ва бошқаларга) бир меъёрда амортизация ҳисобланиши.

қуйида асосий восита, номоддий активлардан ташқари хужалик мабла\лари ҳисобланадиган корхона бошқа мулкларини ҳам куриб чикамиз.

Капитал қуйилмалар - корхонани курилиш-монтаж ишлари, асбоб-ускуналар сотиб олиш, келтириш ва бошқа капитал ишлар ва ҳаражатлар демакдир.

Узоқ муддатли молиявий қуйилмалар (1 йилдан юқори муддатга) – даромад олиш мақсадидаги ҳаражатлар. Молиявий қуйилмаларга қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин: бошқа корхоналарга инвестициялар, берилган қарзлар ва хакозо.

Айланма мабла\ларни корхона хужалик фаолиятидаги ҳаракати тез булади. Айланма мабла\ларни узига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:

  1. Фақат бир ишлаб чиқариш циклида хизмат қилади.
  2. Узини табиий куринишини узгартиради (ёки қайта ишланади ёки бир шаклдан иккинчи шаклга утади).
  3. Уз қийматини бир ишлаб чиқариш циклидаёқ тайёр маҳсулот (хизмат, иш) қийматига утказади.

Айланма мабла\ларни юқоридаги хусусиятлари корхоналар олдига маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида доимо меҳнат буюмларини урнини тулдиришни, яъни сотиб олишни вазифа қилиб куяди.

Айланма мабла\ларни баъзилари меҳнат буюмлари булиб, улар ишлаб чиқаришда қатнашади. Бундай меҳнат буюмлари корхона хужалик фаолиятида меъёрлашган (режалаштириладиган) тарзда қатнашади.

Меъерлашадиган  айланма мабла\ларга қуйидагилар мисол булади:

Ишлаб чиқариш заҳиралари – меҳнат буюмлари (хом-ашё, материал, ёкилги, идиш, эхтиет қисмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар), заҳираларидан иборат булиб, улар ишлаб чиқариш ёки хизмат курсатиш, иш бажариш учун мулжаллангандир.

Тайёр маҳсулот - корхона барча ишлаб чиқариш боскичларидан утган, давлат стандартига, техник шартларга жавоб берадиган, ҳамда корхона назорат булими томонидан текшириб қабул қилинган ва корхона тайёр маҳсулот омборига қабул қилиб олинган маҳсулотлардир. Корхона тайёр маҳсулоти хужалик фаолиятда доимо оборотда булиб, улар корхона қайси мулкчилик шаклига асосланганидан қатъий назар, режалаштирилади.

Бозор иқтисодиёти шароитига утишда корхоналар тайёр маҳсулотларини сифатлилик даражаси, жахон стандартига тула жавоб бера олиши, жахон бозори ракобатига бардошлилиги нафақат корхонани узибалки бутун халқ хужалиги ривожига таъсир этади.

қисқа муддатли молиявий қуйилмалар бир йилдан кам муддатга бошқа корхоналарга қуйилган инвестиция (облигациялар, акциялар) ва бир йилдан кам муддатга берилган қарзлардир.

Айланма мабла\ларни меъёрлашмайдиган турлари ҳам мавжуд булиб, улар корхона хужалик фаолиятини муомала соҳасида иштирок этади.

Пул мабла\лари - кассадаги нақд пул, ҳисоблашиш счетидаги пул мабла\лари, банк: (бошқа махсус ҳисоблашиш) счетларидаги (аккредитив, чек) пул мабла\лари, пул ҳужжатлари, (почта маркалари, давлат божи маркалари, авиапатталари, дам олиш уйларига, болалар оромгоҳларига хақи туланган йулланмалар ва хакозолар), ҳамда йулдаги пул мабла\ларидир.

Кассадаги нақд пул - корхона хужалик фаолиятида ишлатиш учун мулжалланган нақд пуллардир. Кассадаги нақд пуллар меъёри, шу корхонага хизмат килувчи банк томонидан белгиланади. Ушбу белгиланган меъёр орқали корхоналарда ортиқча нақд пуллар туриб колиши олди олинади.

Ҳисоблашиш счетидаги пул мабла\лари - корхоналар уз фаолиятлари давомида турли корхоналар муассасалар, ташкилотлар билан муомалада, ҳисоблашишда булиб, бундай вақтларда банк орқали ҳисоблашиш амалга оширилади.

Валюта пул мабла\лари - корхоналар фаолияти давомида миллий валютамиздан ташқари валюта мабла\ларидан ҳам фойдаланиладилар. Мамлакатимиз мустакилликга эришганидан сунг корхоналарни валюта мабла\лари билан ҳисоблашишлари кенгаймоқда.

Корхоналарда  пул мабла\ларининг ҳисоби Узбекистон Республикаси Марказий Банки ишлаб чиққан курсатма ва низомларга асосан олиб борилади.

Дебиторлик  қарзлари корхонага берилиши, туланиши керак булган мабла\лар миқдоридир. Корхона дебиторлик қарзларига қуйидагилар мисол булади.

  • ҳисобдорлик суммалари (корхонани ходимларига хизмат сафари учун берган, хужалик фаолияти эхтиежларига керакли булган мабла\лар (товар, материал, канцелярия буюмлари ва х.к. лар) ни олиб келиш учун берилган пул мабла\лари).
  • Етказилган зарар юзасидан ҳисобашиш суммалари (ходимларни корхонага етказган зарарлари юзасидан тулаши керак булган қарзлари).
  • Турли дебиторлик суммалари (сотилган асосий воситалар, номоддий активлар, қимматбаҳо қо\озлар юзасидан корхонага тушиши керак булган қарз суммалари ва х.к. лар).

Хозирги вақтда хукумат томонидан корхона уртасида турли дебеторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, тугатиш борасида чора-тадбирлар белгиланиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Шундай хужалик мабла\лари мавжудки, улар корхона хужалик фаолияти оборотидан четлатилган булади.

Фойдадан  ҳисобланган ва туланган солиқлар – корхона хужалик фаолияти натижасида олган фойдасидан ишлаб чиқилган курсатмаларга асосан, солиқ суммаларини тулайди. Шу мақсадда ҳисобланган ва туланган солиқ суммалари корхоналарни оборотдан четлатилган мабла\ларни ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш ҳаражатлари – корхонани ишлаб чиқариш билан боёлиқ булган мабла\ларидир.

Муомала ҳаражатлари – савдо корхоналарини фаолияти билан боёлиқ ҳаражатлар булиб, улар ҳам савдо корхонасини оборотдан четлатилган мабла\лари ҳисобланади. Масалан: реклама, транспорт, электро-энергия тулови, меҳнат ҳақи ҳаражатлари ва х.к.

Тугалланмаган ишлаб чиқариш - корхона барча ишлаб чиқариш боскичларидан тулиқ утмаган, тегишли техник ва бошқа синовлардан утмаган, йиёилмаган маҳсулотлар билан боёлиқ ҳаражатлар.

Ердамчи ишлаб  чиқариш ҳаражатлари - корхонада ташкил этилган ёрдамчи ишлаб чиқариш билан боёлиқ ҳаражатлар.

Информация о работе Бухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари