Ғазначилик органларида Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 11 Марта 2013 в 17:32, реферат

Краткое описание

Ўзбекистон Республикаси Мустакилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида жамиятнинг барча сохаларида, айникса иқтисодий сохада ислохатларни янада чукурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аник дастурлар ишлаб чикилди. Ушбу дастурларга асосан жамиятимизнинг турли сохаларида, жумладан таълим, соғликни саклаш сохаларида, шунингдек, ахолини ижтимоий химоя қилиш ва бошқа сохаларда куплаб ислохатлар амалга оширилмоқда. Бюджет тизими сохасида хам Ўзбекистон Республикасининг бир қатор меъёрий хужжатлари қабул қилинди.

Содержание

Кириш.
Мажбуриятлар ва юридик мажбуриятлар хакида тушунча.
Ғазначилик органларида юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Ғазначилик органларида III-IV гурух харажатлари буйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар ва web сахифалар.

Вложенные файлы: 1 файл

юридик мажбуриятлар буйича.doc

— 213.00 Кб (Скачать файл)

Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан IV гуруҳ харажатлари моддаларида назарда тутилган мақсадларга нақд пул маблағларининг тўлови фақат қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади (мисол учун хизмат сафари харажатлари, етим болаларни сақлаш харажатлари ва бошқалар).

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг  қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда «Ўқитиш харажатлари», «Озиқ-овқат  маҳсулотларини сотиб олиш харажатлари», «Бошқа харажатлар» ва харажатлар сметасининг  бошқа харажат моддаларидан, қонун  ҳужжатларига мувофиқ нақд пул маблағлари орқали амалга ошириладиган қисмида, нақд пул олиш бўйича юридик мажбуриятлар бюджетдан маблағ олувчиларнинг ғазначилик бўлинмаларига нақд пул олиш учун тақдим қилган сўровномалари асосида ва бюджетдан маблағ олувчининг у ёки бу тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхалари асосида ҳисобга олинади.

Буйруқда мажбурий тартибда тадбир тури, муддати ва ўтказилиш  жойи, иштирокчилар сони ва харажатларнинг умумий суммаси нақд пул маблағлари кўринишида тўланиши лозим бўлган сумма  алоҳида кўрсатилиши лозим. Буйруқга ўтказиладиган тадбирнинг мажбурий тартибда бюджет ташкилотининг молия-режалаштириш хизмати бошлиғи (молия-режалаштириш хизмати мавжуд бўлмаганда ташкилотнинг бош ҳисобчиси) имзоси қўйилган ва унинг раҳбари тасдиқлаган харажатлар сметаси илова қилинади.

Бюджетдан маблағ олувчилар  томонидан мазкур Қоидаларнинг 99 - бандида  белгиланган харажатларни нақд пул  маблағлари орқали амалга ошириш имкони тўғрисида қарор қабул қилиш  ҳуқуқи ғазначилик бўлинмалари раҳбарларига берилади. Бунда, ушбу харажатларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш мумкинлиги тўғрисидаги қарор фақат алоҳида ҳолларда, яъни харажатларни нақдсиз шаклда тўлаш имкони бўлмаган ҳолларда қабул қилинади.

Ҳакамлик, спорт ва бошқа  шунга ўхшаш тадбирларнинг харажатлар сметасида назарда тутилган хизматлар учун тўловлар, ҳакамлар ва бошқа жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига тегишли пул маблағларини ўтказиш йўли билан, фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши лозим.

Агар айрим харажатларни нақдсиз шаклда амалга ошириш имкони йўқлиги сабабли нақд пул маблағларига эҳтиёж туғилса, у ҳолда бюджетдан маблағ олувчилар томонидан нақд пул маблағлари олиш учун сўровнома билан бирга ғазначилик бўлинмаларига сўровномада кўрсатилган харажатларни нақдсиз шаклда амалга ошириш имкони йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим қилинади. Маълумотнома бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва молия-режалаштириш хизмати бошлиғи (молия-режалаштириш хизмати мавжуд бўлмаганда ташкилотнинг бош ҳисобчиси) имзоси билан тасдиқланади.

 

 

 

 

 

 

Ғазначиликнинг янада самарали фаолиятини такомилаштириш бўйича қуйидаги хулоса ва таклифларни бермоқчимиз.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасини ривожланиб боришида Ғазначилик тизимини ўрни беқиёсдир. Юртимизда 194 та туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари фаолият юритади.

     Бюджетдан маблағ билан таъминланувчи бюджет муасасаларининг белгиланган харажатлар сметаси доирасида амалга ошириб бораётган касса харажатини ва бюджетга келиб тушаётган даромадларни давлат бюджетига самарали ва тартибли боришида Молия тизими алохида ўрин тутади. 

Ғазначилик сохасида олиб борилаётган ишларга банк сохасида фаолият юритиб бораётган бўлсакда қуйидаги таклифларни бермоқчимиз:

  • Мақсадсиз харажатларга барҳам бериш ва бюджет маблағларининг фақат харажатлар сметасида кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилиши таъминлашга эришиш;
  • Бюджет маблағларини ишлатиш устидан дастлабки ва жорий назорат кучайтириш;
  • Ғазначиликнинг турли қонунбузарлик ва суиистеъмоллик рисклари устидан назоратини кучайтириш
  • Давлат бюджетини Ғазначилик томонидан ижро қилиниши жараёнида қўлланиладиган ҳужжатларнинг айланиш жараёнини мукаммаллаштириш ва оптималлаштириш
  • Бюджет маблағлари ажратилган холда, ундан фойдаланувчилар олдидаги масъулият ошиши сабабли бюджет ижроси сохасидаги сокинликни (стабиллик) орттириш;
  • Бюджет ижроси тизимидаги маълумотлар шаффофиги ва ишончлилиги ортиши натижасида, солиқ - бюджет сиёсатнинг самарасини юксалтирилиши борасида янги имкониятларни яратиш.
  • Ғазна тизимида бухгалтерия  ҳисобини янада такомиллаштириш. 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар web сайтлар.

 

1 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси:

2. Узбекистон Республикаси  Қонунлари:

3. Ўзбекистон Республикаси  ВМ Қарорлари:

4. Бошқа меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатлар:

5.Бюджет тизими тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2 сон, 6-модда) ва 6.Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон

6.Давлат бюджетининг  ғазна ижроси тизимини янада  ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун  ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) қарорига мувофиқ.

7. www.mf.uz 
8. www.cer.uz 
9. www.uzbearingpoint.com 
10. www.cb.uz 
11. www.uz

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



Информация о работе Ғазначилик органларида Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш тартиби