Давлат даромадларини шакллантириш манбалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 07 Февраля 2014 в 09:35, курсовая работа

Краткое описание

Бюджет иктисодиётига, ишлаб чикариш жараёнига, хужалик хаётига давлат томонидан таъсир утказиш воситасидир. У давлат истеъмолининг молиявий асоси сифатида намоён булади. Хамда давлат томонидан ижтимоий химоялаш учун фойдаланилади. Узбекистон республикаси давлат бюджети пул ресурсларини марказлашган фондлари булиб, улар асосан соликлар ёрдамида жамланади, хамда давлат томонидан уз функциялар ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Давлат бюджети конун кучига эга булиб, Республика Олий Мажлисида тасдикланади.

Содержание

1. КИРИШ
2. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ ТАСНИФИ
3. КОРХОНАЛАРДА ДАРОМАДЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ МАНБАЛАРИ
4. БЮДЖЕТ ДАРОМАД ТУШУМЛАРИ
5. ХУЛОСА

Вложенные файлы: 1 файл

давлат бюджети даромадлари.docx

— 119.55 Кб (Скачать файл)

УЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЧИРЧИК  ТЕХНИКА КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖИ


 

 

 

                                                                                    


 

  ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ

 

 

 

 

 

 

                   

       Бажарди:Сапарбаева А.

          Текширди: Турсунбаева Х.Э.

 

 

 

 

 

ЧИРЧИҚ 2012

 

 

РЕЖА:

 

  1. КИРИШ
  2. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ ТАСНИФИ
  3. КОРХОНАЛАРДА ДАРОМАДЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ МАНБАЛАРИ
  4. БЮДЖЕТ ДАРОМАД ТУШУМЛАРИ
  5. ХУЛОСА

 

 

 

КИРИШ

Бюджет иктисодиётига, ишлаб чикариш  жараёнига, хужалик хаётига давлат томонидан таъсир утказиш воситасидир. У давлат истеъмолининг молиявий асоси сифатида намоён булади. Хамда давлат томонидан ижтимоий химоялаш учун фойдаланилади. Узбекистон республикаси давлат бюджети пул ресурсларини марказлашган фондлари булиб, улар асосан соликлар ёрдамида жамланади, хамда давлат томонидан уз функциялар ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади. Давлат бюджети конун кучига эга булиб, Республика Олий Мажлисида тасдикланади. Давлат бюджетининг шакллантиришда муайян пул муомиласи пайдо  буладики, корхоналар, ташкилотлар ва ахоли тулайдиган соликлар хамма соликка кирмайдиган куринишдаги туловлар ана шундай муомила шакли сифатида юзага келади. Соликларнинг мохияти, такрорий жамиятнинг туб узгариши даврида сезиларли даражада ортиб боришини куриш мумкин. Республикамиз Президенти И.А.Каримов мустакил Узбекистоннинг конститутцияси кабул килиниши муносабати билан шундай деган эди: «Республикада эндигина шаклланаётган солик тизими узига нисбатан катта эътиборни ва такомиллаштиришни талаб этади. Маълумки соликлар даромадларни ва махаллий бюджет ларни тулдирувчи  асосий манба хисобланади.

 

Бозор иктисодиётига  утиш даврида иктисодий ислохотларнинг амалга оширилишида давлат бюджети  даромадларининг урни юкоридир. Колаверса  даромадларни юкори кийматда булишида даромадларнинг шаклланиши мухим ахамият  касб этади. Мамлакатларнинг уз вазифа ва функцияларини амалга оширишга , уз иктисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишга имкон берадиган курол, дастаклардан бири – давлат бюджетининг асосий таркибий кисми хисобданган давлат бюджети даромадлари хужалик юритувчи субъектлар  даромадларидан соликлар, карзлар, давлат мулкидан келадиган даромадларни уз ичига олади. Давлат бюджетининг даромадлари жамлангач, улар керакли барча тармокларга давдат бюджетининг харажатлари шаклида таксимланади. Даромадлар шаклланиши канчалик ижобий булса, бу мамлакат тараккиётининг хам асоси булиб колади.

Давлат  бюджети даромадлари мамлакат  бюджет жамгармасини шакллантириш жараёнида  давлат билан корхона, бирлашмалар, ташкилотлар ва фукоролар уртасида пайдо буладиган иктисодий муносабатларни ифода этади. Бу иктисодий   муносабатдар корхоналар, ташкилотлар ва   ахоли  томонидан бюджетга туланадиган  турли туловлар куринишида юз беради, уларнинг моддий – ашёвий ифодаси  бюджет жамгармасига йуналтириладиган пул маблаглари хисобланади.

Давлат  бюджети даромадлари, бир томондан, ижтимоий махсулот кийматини такрор ишлаб чикариш жараенидаги турли  иштирокчилар уртасида таксимлаш натижалари булса, иккинчи томондан,  давлат кулида тупланган кийматни яна кайта таксимлаш объекти хисобланади, чунки бу киймат худудий, тармок ва максадли йуналишдаги бюджет жамгармаларини шакллантиришда фойдаланилади.

Давлат  бюджети даромадлари уларни туловчилар , соликка тортиш объектлари, ундириш усуллари тулов муддатлари ва бошкалар буйича мухим фаркларга эга хисобланади. Лекин, шу билан бирга, улар ягоналиги билан ажралиб туради, яъни улар бир максадга – турли даражалардаги бюджетларнинг даромад кисмини шакллантиришга хизмат килади.

Бюджетнинг  назарий функцияси таксимот фкнкцияси  билан бир пайтда амал килади ва бюджет маблагларининг тушуми ва сафида давлат назорати булишини назарда  тутади.

Хужалик юритишнинг бозор асосларига утиш ижтимоий ишлаб чикаришга рахбарликда  иктисодий усуллардан фойдаланишни талаб килди, корхоналар соф даромадининг биркисмини илгари кулланиб келган бюджетга олиш шакллари самарасизлиги даромад  тушумлари тизимини тубдан узгартиришни такозо килади.

Натижада  даромадлар тушуми солик туловлари  негизига кучирилди ; корхоналарнинг бюджет билан узаро муносабатлари конун билан тартибга солинадиган хукукий асосга куйилди.

Давлат  бюджети даромадларини вужудга  келтиришнинг шакллари ва усуллари купдан – куп объектив ва субъектив омиллар  таъсирида узгариб туради. Уларнинг орасида ишлаб – чикарувчи  кучлар, ишлаб – чикариш муносабатлари  молия фанининг ривожланиш даражаси таъири биринчи уринда туради.  Даромадларга шунингдек юзага келган конкрет иктисодий ва ижтимоий вазият , муайян даврдаги иктисодий сиесат, жамият тараккиётида танланган устуворликлар, белгиланган вазифаларга эришиш стратегияси ва бошкалар хам катта таъсир курсатади.

Аммо  хар кандай  холларда хам сафарбар килинган даромадларнинг асосий максади  – барча бошкариш даражаларидаги хокимият органларига уз вазифаларини амалга оширишга имконият берадиган , умумдавлат эхтиёжларини кондирадиган баркарор молия базасини яратишдан иборатдир. Даромаднинг вазифаси бюджет харажатларини коплашдан иборатдир. Аммо бунда хужалик юритувчи субъектлар билан узаро молияви ймуносабитларнинг шундай шаклларини топиш зарурки,даромадларини бюджетга олиш усуллари мехнат унумдорлигини кутаришга , жами  ресурслардан окилона фойдаланишга тушумларни купайтиришга хизмат килсин.

Даромадларнинг  хазинадаги урни билан бирга даромадлар усишининг моддий асосларини кенгайтиришни  таъминлайдиган рагбатлантирувчилик  функцияси, давлат бюджетининг даромад  кисмини мустахкамлаш худди шу уринда якккол кузга ташланади.

Турли мамлакатларда  даромадларнинг шаклланишини тахлил килиш  шуни курсатадики, конкрет тулов  турлари хилма – хил булишига карамай, хамиша бюджетга пул тушумларининг  асосан учта манбаи мавжуд булган ва хозир  хам шундай. Уларга куйидагиларни киритишимиз мумкин:

а) Давлат мулки, умумдавлат ресурслари. Улардан  фойдаланганлик учун хак килинади, муайян бадаллар туланади.

б) жисмоний ва юридик шахслардан турли соликлар ва йигимлар куринишида ундириладиганмажбурий  туловлар.

 с)  давлат заемларини кимматли когозлар  ва лотерияларни сотишдан давлат  банкидаги куйилмалар буйича  олинган даромадлар шаклларида  жалб килинган ресурслар.

  Давлат бюджети  жами даромадларининг умумий моддий асосини миддий даромаднинг кайта таксимоти мамлакатда янгидан яратилган киймат катта кисмининг давлат кулида тупланиши ташкил килади. Бундай кайта таксимлашнинг энг мухим таркибий кисмлари соликлар, давлат мулки, давлат карзларидан иборат булади.

Давлат  бюджетининг даромадлари бюджет таснифининг таркибий кисми булиб, бюджет таснифи деганда  давлат бюджети  тузилмасига кирувчи бюджетлар  даромадлари ва харажатларини, шунингдек , унинг такчиллигини молиялаштириш манбаларини гурухлаш тизими хисобланади.

Давлат  бюджетининг даромадлари Узбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тугрисидаги» конуни, солик, божхона тугрисидаги  конун хужжатларига мувофик шакллантирилади.

Давлат  бюджетининг даромадлари ва харажатларини  хисобга олиш, шунингдек, давлат бюджетининг  касса ижросини ташкил этиш Узбекистон Республикасининг Марказий Банки томонидан Узбекистон РеспубликасинингМолия Вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

Бюджет  даромадларини алохида соликлар, ва бощка туловлар буйича, шунингдек  ижтимоий – иктисодий ривожлантиришнинг  прогнозлари ва максадли дастурларига мувофик холда умумий хажми буйича белгилаш, турли даражадаги бюджетларнинг  балансланишини таъминлаш максадларида давлат даромадлари манбаларини  шу бюджетлар уртасида, шунингдек  хужалик сохалари ва иктисодий минтакалар уртасида кайта таксимлаш йули билан  бюджет бошкарувини амалга ошириш бюджет жараенининг асосий вазифаларидан  бири хисобланади. Баланс усули - жами бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари уртасида, шунингдек натурал ва молиявий курсаткичлар уртасида  тугри нисбатларни белгилаш хисобланади. Давлат даромадларни аник манбалар буйича ва харажатларини Давлат бюджети тугрисидаги конун билан белгиланган маблаглар доирасида сарфлашни амалга ошириш бюджет жараенининг ташкил килишнинг асосий принципларидан хисобланади.

Узбекистоннинг  иктисодий ва сиесий мустакиллик  йулидаги дастлабки кийин кадамлари  институтционал ва хукукий узгаришларни амалга оширишдан бошланди. Хусусан, давлат бюджетининг техник таъминоти  Молия вазирлиги тасарруфида  колдирилди, стандартлар, мезонлар, давлат бюджети сиёсати Президент девони  ва Вазирлар Махкамасини махсус тузилмалари  ваколати доирасига берилди.

Узбекистон  мустакилликдан кейин,давлат бюджети уз ички даромадларини самарали сафарбар этиш жараёни содир булмокда. Бундай  даромадалар суммаси 1991 йилдаги  Иттифок давлат бюджетидан берилган режали трансфертлардан ортикрокни ташкил этади  

   Давлат  бюджети даромадларининг асосий  кисмини солик тушумлари ташкил  килади. Шу сабабдан хам солик тизимини ривожлантириш ва соликлар юкини камайтириш буйича купгина ишлар килинди ва уз натижасини бермокда. Давлат солик кумитаси ташкил килинганлиги хам буннинг яккол исботидир. Давлат солик кумитасининг асосий вазифаси давлат солик сиёсатини амалга ошириш,яъни соликлар йигилишини таъминлашдан иборат. Айни пайтда, миллий божхона хизмати хам барпо килинди.

  Давлат бюджетининг даромад кисмида куйидаги узгаришлар руй берди.

    • Даромадларни таснифлаш узгартирилди(бевосита , билвосита соликлар, ресурслар учун туловлар ва бошкалар)
    • Оборотдан солик урнига кушитлган киймат солиги ва тор доирадаги товарлар учун акциз солиги жорий килинди, бу соликлар 1992 йилда давлат бюджети тушумларининг тегишлича 27,4 ва 27,5 фоизни таъминлади, жами булиб эса солик тушумларининг деярли 55% ни ташкил этди.

    Янги  соликлар турлари пайдо булди:

    • Юридик шахслар фойдасига соликлар
    • Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган фойдасига соликлар
    • Минерал – хомашё ресурсларидан фойдаланганлик учун соликлар
    • Божхона божлари

 

   Фойда солиги концепсияси узгарди:1992 йилад бу соликка корхоналар даромадларидан ундириладиган солик хам кушиладиган булди, бу эса тушумлар микдарини анча купайтирди( шу модда билан йигилган умумий соликлар суммасини 13% дан 17.6% га оширишга имконият яратди)

  • Мулк солиги пайдо булди,бу эса эътироф этилган хусуси ймулк пайдо булганлигининг ифодасидир
  • Солик ва носолик тушумлари нисбатида носолик тушумлари сари тузулмавий силжишлар юз берди

1993 йил 1 январдан янги бюджет классификацияси  ишга тушди.  Бу  классификация  2 кисмдан иборат:

    1. Даромадлар тафсифномаси
    2. Харажатлар тафсифномаси

Даромадлар  тафсифномаси  булим ва боблардан  иборат :

 Булим   даромад турларини   курсатса, боб   даромадларнинг мулк шаклларига кура турларини курсатади. Масалан:

  1. Булим

Кушилган  киймат солиги

Даромад солиги

Мол-мулк солиги

Ахоли солиги

Урмон даромади

Давлат  пошлинаси

  1. Булим

Давлат  божлари

Импорт  ва экспорт буйича божхона божи

  1. Булим

Курилиш эгаларидан солик ва бошкалар.

 

Бу булимлар худди шу равишда солик турларига  караб турланиб ва таснифланиб кетади. Демак давлат бюджетининг даромадлари  тугри шакллантирилишида солик  ва божхона туловлари катта ахамият  касб этади ва шу билан биргаликда у даромаднинг асосий манбаии булиб хисобланади.

Бюджетга  даромад тушумлари

Узбекистоннинг  иктисодий ва сиесий мустакиллик  йулидаги дастлабки кийин кадамлари  институтционал ва хукукий узгаришларни амалга оширишдан бошланди. Хусусан, давлат бюджетининг техник таъминоти  Молия вазирлиги тасарруфида  колдирилди, стандартлар, мезонлар, давлат бюджети сиёсати Президент девони  ва Вазирлар Махкамасини махсус тузилмалари  ваколати доирасига берилди.

Узбекистон  мустакилликдан кейин,давлат бюджети  уз ички даромадларини самарали сафарбар этиш жараёни содир булмокда. Бундай  даромадалар суммаси 1991 йилдаги  Иттифок давлат бюджетидан берилган режали трансфертлардан ортикрокни ташкил этади  

   Давлат  бюджети даромадларининг асосий  кисмини солик тушумлари ташкил  килади. Шу сабабдан хам солик тизимини ривожлантириш ва соликлар юкини камайтириш буйича купгина ишлар килинди ва уз натижасини бермокда. Давлат солик кумитаси ташкил килинганлиги хам буннинг яккол исботидир. Давлат солик кумитасининг асосий вазифаси давлат солик сиёсатини амалга ошириш,яъни соликлар йигилишини таъминлашдан иборат. Айни пайтда, миллий божхона хизмати хам барпо килинди.

  Давлат бюджетининг даромад кисмида куйидаги узгаришлар руй берди.

    • Даромадларни таснифлаш узгартирилди(бевосита, билвосита соликлар, ресурслар учун туловлар ва бошкалар)
    • Оборотдан солик урнига кушитлган киймат солиги ва тор доирадаги товарлар учун акциз солиги жорий килинди, бу соликлар 1992 йилда давлат бюджети тушумларининг тегишлича 27,4 ва 27,5 фоизни таъминлади, жами булиб эса солик тушумларининг деярли 55% ни ташкил этди.

Информация о работе Давлат даромадларини шакллантириш манбалари