Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Января 2011 в 16:28, реферат

Краткое описание

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовни Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 февралдаги мажлисида сўзлаган маърузасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатъий хаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ушбу фан дастури тузилди.

Содержание

Кириш........................................................................

Маҳсулот баҳосининг шаклланиши..........................

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари…….............................................................

Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолиятининг ўрни................................

Асосий капитал........................................................

Айланма капитални ишлатишни такомиллаштириш йўллари......................................

Ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар.............................................................

Молиялаштириш ва кредитлаштиришни ташкил қилиш.........................................................................

Миллий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташқи иқтисодий фаолияти.................


10. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг иқтисодий

самарадорлигини баҳолаш......................................


11. Хулоса.......................................................................


12. Фойдалантлган адабиётлар.....................................

Вложенные файлы: 1 файл

курс иши.rtf

— 1.63 Мб (Скачать файл)

     - монополия, уни вужудга келиши монопол баҳоларини шакллантиради. Монопол баҳолар бир томондан, ишлаб чиқариш воситаларини (меҳнат воситалари ва ишчи кучини) сотиб олишда ва иккинчи томондан, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмолчиларни етказишда намоён бўлади.

     Қуйидагилар баҳони элементларига киради:

    Ишлаб чиқариш таннархи - ИТ

    Давр харажатлари - Дх

    Молиявий фаолият бўйича харажатлар - Мфх

    Фавқулодда  зарарлар - ФЗ

    Корхонанинг соф фойдаси - СФ

    Савдо корхоналари устамалари - СКУ

    Акциз солиђи - Аз

    Божхона божи - ББ

    Божхона тўловлари - БТ

    Қўшимча қиймат солиђи- ҚҚС

Ушбу элементлардан келиб чиқиб корхонани соф фойдасини ва товарни калькуляцион (корхона учун ва чакана савдо шахобчалари учун) баҳосини ҳисоблаш мумкин.  

    1. Ялпи фойда ЯФ = СОСТ - ИТ; СОСТ - сотишдан олинган соф тушум;

    2. Асосий фаолиятдан олинган фойда АФФ = ЯФ - Дх + БД - БЗ;

    3. Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда УХФФ = АФФ + МфД - Мфх;

    4.  Солиқ тўлагунгача олинган фойда  СТОФ= УХФФ + ФД - ФЗ;

    5.  Йилнинг соф фойдаси СФ = СТОФ - ДС - БС 

      I. Товарнинг  корхона учун улгуржи калькуляцион баҳоси (ТКБу)

ТКБу = ИТ+Дх +Мфх + Фз + СФ

      II. Товарнинг чакана - калькуляцион баҳоси

ТКБч = ТКБу + СКУ + Аз +ББ+БТ +ҚҚС 

     Ушбу кўрсаткичлар товарнинг ўлчов бирлигига ҳисоб-китоб қилинади, яъни Q - сотиладиган ёки сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдорига бўлиш орқали аниқланади.

     «Бозор баҳоси» юқорида келтирилган баҳо атрофида, барча омиллар таъсири остида у ёки бу томонга тебраниб туради ва шаклланади. 
 
 
 
 
 
 

      Ўзбекистон  Республикасининг  иқтисодий  алоқалари 

      Мустақилликка эришгач, республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши учун шарт-шароитлар ва имконият туғилди. Вужудга келган вазият ташқи иқтисодий комплексни бошқаришнинг ўзига хос тизимини шакллантириш, алоқаларни йўлга қўйиш борасида қоида ва тамойилларни ишлаб чиқиш, республикамизнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиш йўлларини белгилашни тақозо этади.

       Ўзбекистон халқаро меҳнат тақсимотида ва жаҳон хўжалик алоқаларида иштирок этишининг асоси - очиқ иқтисодиётни вужудга келтиришдир. Ҳозирги кунда Ўзбекистонни 180 га яқин давлат тан олди, дунёдаги 130 дан ортиқ мамлакат билан расмий дипломатик алоқалар ўрнатилган, Тошкентда кўплаб мамлакатларнинг элчихоналари фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз тўла ҳуқуқли асосда энг обрўли ва нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо. Масалан, БМТнинг иқтисодий муассасалари, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тикланиш ва тараққиёт банки, МДҲнинг минтақавий иқтисодий ташкилоти ва бошқалар шулар жумласидандир.

      Агар республикамиз бу ташкилотга ҳақиқий аъзо бўлиб қўшилса, унинг иштирокчилари бўлган 153 та мамлакат билан савдо-сотиқ қилиш учун имконият ва имтиёзларга эга бўлади.

      Мавжуд имкониятлардан самарали ва оқилона фойдаланиш натижасида республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнини эгаллашида иқтисодиётнинг устувор йўналишларини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотларнинг ассортименти, ҳажмини кенгайтириш каби долзарб муоммолар бугунги куннинг асосий вазифасидир.  

 

Ўзбекистон экспортининг товар таркиби 

Кўрсаткичлар 2000 йил 2005 йил 2008 йил 2009 йил
Экспорт жами (млн. АҚШ долл.) 3267,6 4853,0 11493,3 11771,3
Экспорт жами, фоизда 100,0 100,0 100,0 100,0
Шу жумладан (жамига нисбатан фоизда):        
Пахта толаси 27,5 19,1 9,3 8,6
Кимё маҳсулотлари, пластмасса ва пластмасса маҳсулотлари 2,9 5,3 5,6 5,0
Қора ва рангли металлар 6,6 9,2 7,0 5,0
Машина ва ускуналар 3,4 8,4 7,6 2,9
Озиқ-овқат маҳсулотлари 5,4 3,8 4,5 6,0
Энергия ресурслари 10,3 11,1 24,7 34,2
Хизматлар 13,7 12,2 10,4 8,8
Бошқалар 30,2 30,5 30,9 29,5
 

Ўзбекистон импортининг товар таркиби  

Кўрсаткичлар 2000 йил 2005 йил 2008 йил 2009 йил
Импорт жами (млн. АҚШ долл.) 2944.5 4091,3 9704,0 9438,3
Импорт жами, фоизда 100,0 100,0 100,0 100,0
Шу жумладан (жамига нисбатан фоизда):        
Кимё маҳсулотлари, пластмасса  ва пластмасса маҳсулотлари 13,6 13,6 11,6 11,1
Қора ва рангли металлар 8,6 10,3 7,7 6,3
Машина ва ускуналар 35,4 43,3 52,4 56,5
Озиқ-овқат маҳсулотлари 12,3 7,0 8,3 9,0
Энергия ресурслари 3,8 2,5 4,6 5,3
Хизматлар 8,5 10,4 4,4 4,4
Бошқалар 17,8 12,9 11,0 9,2
 

 

      Ташқи иқтисодий фаолиятда Марказий Осиё давлатлари билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Республикамизнинг Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларга яқинлиги, чегарадошлиги, Европа ва Осиё мамлакатлари савдо йўлида жойлашганлиги ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

      Ҳозирги кунда республикамизда импортнинг ўрнини қоплаш ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш учун, хорижий сармояларни устувор йўналишларга жадалроқ жалб қилишга, уларга кафолат ва имтиёзлар беришга, лицензиялар, “ноу-хау”лар сотиб олишга, валюта тушумларини кадрларни тайёрлашга сарфлашда эркинликлар беришга қаратилган изчил сиёсат олиб борилмоқда.

   Ташқи иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигини ошириш - ушбу соҳадаги бошқарувни такомиллаштириш, энг аввало, саноат йўналишидаги субъектларини бошқариш ва иқтисодий рағбатлантириш тизимини яратишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганидек: “Жаҳон талаблари даражасидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунинг учун субъектларни замонавий илғор технология, энг янги ускуналар, айниқса кичик ва ўрта субъектлар учун мўлжалланган ихчам ускуналар билан жиҳозлаш талаб қилинади”1.

Информация о работе Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий алоқалари